Доллар расмий курси тўрт кун ичида 240 сўмдан кўпроққа юқорилади
АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати 67,72 сўмга кўтарилиб, 12 654,13 сўмни ташкил этди. Сўнгги тўрт кунда доллар курси 240 сўмдан кўпроққа ошди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2025 йил 30 июндан бошлаб кучга кирадиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди.
Унга кўра, АҚШ долларининг курси 67,72 сўмга кўтарилиб, 12 654,13 сўмни ташкил этди. Шундай қилиб сўнгги тўрт кунда доллар курси 240 сўмдан кўпроққа ошди.
Валюта курслари қуйидагича белгиланди:
- АҚШ доллари — 12 654,13 сўм (+67,72 сўм)
- Евро — 14 817,99 сўм (+59,17 сўм)
- Россия рубли — 161,18 сўм (+0,76 сўм)
- Фунт стерлинг — 17 386,77 сўм (+88,01 сўм)
Бу ҳолат доллар курсининг аввал кузатилмаган кескин тушишидан кейин содир бўлмоқда. Жумладан, 24 июнь куни доллар курси сўнгги 17 ой ичидаги минимиум — 12 410,99 сўмгача пасайди. Долларнинг бундай қиймати охирги маротаба 2024 йил январь ойида қайд этилган эди.
Аввалроқ, S&P Global рейтинг агентлиги келгуси уч йилдаги расмий курси бўйича прогнозларини тақдим этган эди.
Унга кўра долларнинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати:
- 2025 йилда — 13,566 сўм
- 2026 йилда — 14,244 сўм
- 2027 йилда — 14,957 сўм
- 2028 йилда — 15,704 сўм