Доллар расмий курси сезиларли даражада кўтарилди
АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати 54,42 сўмга кўтарилиб, 12 760,21 сўмни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2025 йил 16 июндан бошлаб кучга кирадиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди.
Унга кўра, АҚШ долларининг курси 54,42 сўмга кўтарилиб, 12 760,21 сўмни ташкил этди. Шундай қилиб доллар 2 кунда қарийб 114 сўмга кўтарилди.
Валюта курслари қуйидагича белгиланди:
- АҚШ доллари — 12 760,21 сўм (+54,42 сўм)
- Евро — 14 704,87 сўм (+0,46 сўм)
- Россия рубли — 160,08 сўм (+0,88 сўм)
- Фунт стерлинг — 17 283,70 сўм (31,78 сўм)
Аввалроқ, S&P Global рейтинг агентлиги келгуси уч йилдаги расмий курси бўйича прогнозларини тақдим этган эди.
Унга кўра долларнинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати:
2025 йилда — 13,566 сўм
2026 йилда — 14,244 сўм
2027 йилда — 14,957 сўм
2028 йилда — 15,704 сўм