12 123.380 so‘m

increase

51.350

14 094.640 so‘m

increase

77.810

149.190 so‘m

increase

1.180

12 123.380 so‘m

increase

51.350

5 кун аввал
Иқтисодиёт

Доллар курсининг пасайиши Тошкентда ижара нархларининг ошишига олиб келди

Шунингдек, янги ўқув йили бошланиши ҳам уй-жой ижараси нархларининг ўсишига қўшимча туртки бўлди.

Натижада, пойтахтдаги ижара нархлари $16 дан $50 гача кўтарилди.

Энг арзон ижара нархлари Сергели ва Учтепа туманларида қайд этилган бўлса, энг қиммат уйлар Миробод ва Шайхонтоҳур туманларида жойлашган.

Доллар курсининг пасайиши Тошкентда ижара нархларининг ошишига олиб келди
Фото: AI / Pinkod.uz

АҚШ долларининг сўмга нисбатан қадрсизланиши ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши уй-жой ижараси бозорига сезиларли таъсир кўрсатди.

Бу Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан эълон қилинган сентябр ойидаги таҳлилларидан маълум бўлди.

Доллар курси пасайиши натижасида хонадонларнинг долларда ифодаланган ижара нархлари ошди. Шу билан бирга, талабнинг ортиши ва ижарага берувчиларнинг нарх ошириш бўйича кутилмалари ҳам таклиф этилаётган нархларнинг кўтарилишига сабаб бўлди.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар

Сентябр ойида ўртача таъмирланган хонадонларнинг долларда белгиланган ўртача ижара нархлари август ойига нисбатан қуйидагича ошди:

1 хонали — $16 га ( $318 → $334 )

2 хонали — $18 га ( $394 → $412 )

3 хонали — $25 га ( $477 → $502 )

4 хонали — $19 га ( $537 → $556 )

Нисбатан арзон ҳудудлар:

Сергели тумани:

  • 1 хонали – $293, 
  • 2 хонали – $365, 
  • 3 хонали – $412, 
  • 4 хонали – $474

Учтепа тумани: 

  • 1 хонали – $316, 
  • 2 хонали – $381, 
  • 3 хонали – $432, 
  • 4 хонали – $400

Нисбатан қиммат ҳудудлар:

Шайхонтоҳур тумани: 

  • 1 хонали – $354, 
  • 2 хонали – $472, 
  • 3 хонали – $604, 
  • 4 хонали – $617

Яккасарой тумани: 

  • 1 хонали – $402, 
  • 2 хонали – $506, 
  • 3 хонали – $660, 
  • 4 хонали – $800

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар

Мазкур тоифадаги уй-жойларнинг ижара нархлари ҳам ўсиш қайд этди. Сентябр ойида долларда ифодаланган ўртача нархлар қуйидагича кўтарилди:

1 хонали — $22 га ( $413 → $435 )

2 хонали — $34 га ( $580 → $614 )

3 хонали — $50 га ( $824 → $874 )

4 хонали — $16 га ( $1185 → $1201 )

Нисбатан арзон ҳудудлар:

Сергели тумани: 

  • 1 хонали – $318, 
  • 2 хонали – $419, 
  • 3 хонали – $497, 
  • 4 хонали – $588

Учтепа тумани: 

  • 1 хонали – $355, 
  • 2 хонали – $464, 
  • 3 хонали – $535, 
  • 4 хонали – $550

Нисбатан қиммат ҳудудлар:

Миробод тумани: 

  • 1 хонали – $479, 
  • 2 хонали – $762, 
  • 3 хонали – $1075, 
  • 4 хонали – $1462

Шайхонтоҳур тумани:

  • 1 хонали – $535, 
  • 2 хонали – $746, 
  • 3 хонали – $1094, 
  • 4 хонали – $1369

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ойларда Ўзбекистонда доллар курсининг сезиларли даражада пасайиши кузатилмоқда.

Хусусан 7 октябрь куни курс 12 022,90 сўмгача пасайиб, 2023 йил август ойидаги даражага қайтди.

Умуман олганда, сўм курси йил бошидан бери 882 сўмга мустаҳкамланди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+