Доллар курси икки кун ичида 160 сўмдан кўпроққа ошди
АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати 78,98 сўмга кўтарилиб, 12 778,12 сўмни ташкил этди. Шундай қилиб доллар курси сўнгги икки кун ичида 163 сўмга ошди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2025 йил 16 июндан бошлаб кучга кирадиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди.
Унга кўра, АҚШ долларининг курси 78,98 сўмга кўтарилиб, 12 778,12 сўмни ташкил этди. Шундай қилиб доллар курси сўнгги икки кун ичида 163 сўмга ошди.

Валюта курслари қуйидагича белгиланди:
- АҚШ доллари — 12 778,12 сўм (+78,98 сўм)
- Евро — 14 931,23 сўм (+83,40 сўм)
- Россия рубли — 164,01 сўм (+1,85 сўм)
- Фунт стерлинг — 17 192,96 сўм (+68,17 сўм)
2025 йилнинг январь-июнь ойларида ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан барқарор мустаҳкамланишда давом этди. Июнь ойида миллий валюта 114,13 сўмга ёки қарийб 1 фоизга қимматлаб, 12 654,13 сўмни ташкил этди.
Ой давомида доллар курсида кескин пасайиш кузатилди. Жумладан, 24 июнь куни АҚШ доллари сўнгги 17 ой ичидаги энг паст қиймат — 12 410,99 сўмгача тушди. Сўнгги маротаба бундай паст курс 2024 йилнинг январида қайд этилган эди. Бироқ бу пасайиш вақтинчалик бўлиб чиқди. 30 июндан бошлаб доллар курси 67,72 сўмга кўтарилиб, 12 654,13 сўмни ташкил этди. Натижада, ой якунидаги сўнгги тўрт кун ичида доллар курси 240 сўмдан ортиққа ошди.
Таққослаш учун, 2024 йил давомида ўзбек сўми нисбий ҳисобда 4,7 фоизга (мутлақ ҳисобда — 581,78 сўмга) қадрсизланган эди. 2025 йилнинг биринчи ярмида эса аксинча — сўм 2 фоиздан кўпроққа ёки 262 сўмга мустаҳкамланди.
Аввалроқ, S&P Global рейтинг агентлиги келгуси уч йилдаги расмий курси бўйича прогнозларини тақдим этган эди.
Унга кўра долларнинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати:
2025 йилда — 13,566 сўм
2026 йилда — 14,244 сўм
2027 йилда — 14,957 сўм
2028 йилда — 15,704 сўм