11 985.100 so‘m

increase

12.750

13 923.090 so‘m

increase

71.080

148.860 so‘m

increase

1.340

11 985.100 so‘m

increase

12.750

16 сентябрь, 17:51
Банк
293

Депутатлар Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этиш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди

Ҳужжат лойиҳаси Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 8 та қонунга ўзгартириш киритишни, исломий банк, инвестициявий депозит ва молия операциялари каби тушунчаларни қонунчиликка киритишни назарда тутади. 

БМТ Тараққиёт дастури сўровномасига кўра, аҳолининг 68 фоизи ва тадбиркорларнинг 60 фоизи диний эътиқоди сабабли анъанавий банк хизматларидан фойдаланишни истамайди.

Депутатлар Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этиш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйишга рухсат берувчи қонун қабул қилиниши мумкин. 16 сентябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

Лойиҳа доирасида Солиқ ва Фуқаролик кодексларига, шунингдек, 8 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кўзда тутилмоқда. Унда "исломий банк", "молия операциялари", "стандартлар" ҳамда "инвестициявий депозит" каби тушунчаларни қонунчиликка киритиш таклиф қилинмоқда.

Қонун лойиҳасида исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун махсус лицензия жорий этилиши, уни олиш тартиби ва талаблар белгиланиши назарда тутилган. Шунингдек, лицензияга эга банклар бажариши мумкин бўлган молиявий операциялар ҳам аниқ кўрсатиб ўтилган.

Исломий молияда асосан савдо ва шерикчилик орқали молиялаштириш қўлланилади. Аммо ҳозирги қонунчиликда тижорат банкларининг савдо билан шуғулланиши ёки шериклик асосида фаолият юритиши тақиқланган. Бу ҳолат исломий молия принциплари билан мос келмайди. Янги қонун қабул қилинса, бундай чекловлар бекор қилинади.

Лойиҳа шунингдек, исломий банклар ва "исломий дарча"лар учун бухгалтерия ҳисоби ва аудитда AAOIFI (Accounting and Auditing Organization for Islamic Financial Institutions) ҳамда IFSB (Islamic Financial Services Board) стандартларига мос келувчи ҳуқуқий асос яратишни назарда тутади.

БМТ Тараққиёт дастури сўровномасига кўра, аҳолининг 68 фоизи ва тадбиркорларнинг 60 фоизи диний эътиқоди сабабли анъанавий банк хизматларидан фойдаланишни истамайди.

Қонун қабул қилинса, Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини халқаро стандартларга мувофиқ тартибга солувчи мустаҳкам ҳуқуқий асос шаклланади. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+