12 073.420 so‘m

decrease

-72.230

14 134.350 so‘m

decrease

-134.360

164.470 so‘m

increase

0.140

12 073.420 so‘m

decrease

-72.230

43 дақиқа аввал
Банк
40

Депутатлар Марказий банк мустақиллигини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

Қонун лойиҳаси Марказий банк фаолиятини текшириш тартибини аниқлаштириш, унинг норматив ҳужжатларини қабул қилиш жараёнини соддалаштириш ҳамда банк тизими барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

Депутатлар Марказий банк мустақиллигини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди
Фото: AI/Pinkod.uz

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Марказий банк фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда банк тизими барқарорлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Қонун лойиҳасига кўра, Марказий банк, унинг ҳудудий бош бошқармалари ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятини текшириш Сенат қарори асосида ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.

Шунингдек, ҳужжат билан Марказий банк томонидан ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мажбурий келишиш тартибини соддалаштириш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, кредит ташкилотлари учун пруденсиал нормативлар, корпоратив бошқарув ҳамда таваккалчиликларни бошқариш тизимига оид ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини енгиллаштириш назарда тутилган.

Лойиҳада молия бозорида фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда тезкор ҳуқуқий чоралар кўриш мақсадида Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини кучга киритиш тартибига оид қоидалар ҳам белгиланмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳаси банк тизимидаги таваккалчиликларни самарали бошқариш ҳамда молиявий барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+