12 938.110 so‘m

increase

18.110

14 076.660 so‘m

decrease

-25.520

149.990 so‘m

increase

0.470

12 938.110 so‘m

increase

18.110

06 март, 11:27
Банк

Давлат томонидан бериладиган ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайтирилди

Фоиз ставкаси 2 фоизга пасайтирилган бўлиб, ҳозирда бир неча банклар бундай ипотека кредитларини таклиф қилмоқда.

Давлат томонидан бериладиган ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайтирилди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ипотека кредитлари фоиз ставкаларининг туширилганини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Президентнинг 2024 йил 21 февралдаги фармонига мувофиқ, компаниянинг белгиланган талаблари асосида ҳамкор банклар томонидан ажратиладиган ипотека кредитларининг янгиланган шартлари белгиланди.

Батафсил шартлар:

Ипотека кредитлари 20 йилгача муддатга берилади ва бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун мўлжалланган. Ушбу кредитлардан расмий даромадга эга бўлган шахслар фойдаланиши мумкин. Кредит миқдори Тошкент шаҳри учун 800 млн сўмгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун эса 500 млн сўмгача этиб белгиланган.

Фоиз ставкалари ўзгариши:

Аввал ипотека кредитининг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси + 8% эди (яъни 21,5%). Эндиликда ушбу миқдор Марказий банк асосий ставкаси + 6% этиб белгиланди. Ҳозирги кунда бу 19,5% фоизни ташкил қилади.

Ипотека кредитлари қуйидаги банкларда мавжуд:

  • Ҳамкорбанк – 1256
  • InFinBank – 1214
  • ОФБ – 4004
  • Агробанк – 1216
  • Асакабанк – 1152
  • Ипотека банк – 1233
  • Миллий банк – 1344
  • Халқ банки – 1106
  • БРБ – 1254
  • Туронбанк – 1220

Банкларнинг мавжуд филиаллари ҳақидаги маълумотни мазкур ҳавола орқали олиш мумкин

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+