12 128.020 so‘m

increase

29.900

14 419.000 so‘m

increase

65.790

158.520 so‘m

decrease

-0.120

12 128.020 so‘m

increase

29.900

16 соат аввал
Иқтисодиёт
57

Давактив камида 250 млрд сўмлик ер участкаларини ёпиқ аукционларда, бозор нархидан паст сотиб юборган

Хусусан, агентлик мансабдор шахслари қиймати камида 250 миллиард сўм бўлган ер участкасини ёпиқ аукцион орқали атиги 120 миллиард сўмга сотиб юборгани аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар сабаб 26 январь куни агентлик директори А. Ортиқов лавозимидан озод этилди. 

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги давлат харидларида бюджет маблағлари ўзлаштирилгани аниқланиб, раҳбарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Давактив камида 250 млрд сўмлик ер участкаларини ёпиқ аукционларда, бозор нархидан паст сотиб юборган

Давлат активларини бошқариш агентлиги мансабдор шахслари миллиардлаб сўмлик ер участкаларини яширин равишда, бозор қийматидан анча арзон нархларда сотиб юборгани маълум бўлди.

27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Йиғилишда ҳозирда “Ўзбекнефтегаз” АЖ ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигида кенг кўламли тафтиш ишлари олиб борилаётгани, натижада миллиардлаб сўмлик талон-торожлик ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

Хусусан, Давлат активларини бошқариш агентлиги мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўм бўлган ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, уни атиги 120 миллиард сўмга сотиб юборган.

Мазкур ҳолатлар сабаб 26 январь куни агентлик директори А. Ортиқов лавозимидан озод этилди.

Давлат раҳбари ушбу ҳолат юзасидан кескин муносабат билдириб, шундай деди:

Ҳақли савол туғилади. Ушбу идораларда йиллар давомида коррупция авж олган бўлса, хавфсизлик масалалари учун масъуллар қаерга қараган?” – деган давлат раҳбари.

Шу муносабат билан Давлат хавфсизлик хизмати раисига “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлигига масъул бўлган ходимларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш топширилди.

Шунингдек, Комплаенс хизмати ҳамда Давлат хавфсизлик хизматига Давлат активларини бошқариш агентлиги мансабдорларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов гуруҳига иқтисодий масалалар учун масъул бўлган мутахассисларни жалб этиш вазифаси юклатилди.

“Сотилган давлат мулклари бўйича ҳар бир ҳолатни синчковлик билан текшириб, барча коррупсиявий схемаларни фош қилсин ва жазо муқаррарлигини таъминласин”,– деди Шавкат Мирзиёев.

Вазир ўринбосари ва департамент бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Қайд этилишича, Администрация ва давлат идораларида комплаенс ҳамда коррупцияга қарши ички назорат тизими жорий этилгач, қисқа муддат ичида қатор йирик талон-торожлик ҳолатлари аниқланган.

Хусусан, бюджет тушумлари, молиявий камчиликлар ва талон-торожлар бўйича 53 триллион сўм, ташқи савдо операцияларида эса 8 миллиард доллардан ортиқ қарздорлик аниқланган.

Коррупсиявий схемалар оқибатида 4,2 триллион сўмлик зарар етказилгани аниқланиб, унинг 1,3 триллион сўми ундириб олинган. Ушбу ишлар доирасида 55 нафар шахс қамоққа олинган.

Масалан, Ички ишлар вазирлиги тизимида давлат харидлари орқали 186 миллиард сўм бюджет маблағи ўзлаштирилгани аниқланиб, вазир ўринбосари Б. Абдуллаев ҳамда департамент бошлиғи Р. Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Умуман олганда, давлат идоралари ва корхоналарида хавфсизлик учун масъул бўлган тузилмалар фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш вақти келгани таъкидланди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+