Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
12 ва 13 июль кунлари жами 18 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Дам олиш кунлари айрим банклар томонидан қулайлик яратиш мақсадида хизматлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
5-6 июль — шанба ва якшанба кунлари қуйидаги банклар томонидан айрим валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади:
- Агробанк;
- Анорбанк;
- Апехбанк;
- Асакабанк;
- Asia Alliance банк;
- Бизнесни ривожлантириш банки;
- Гарантбанк;
- Hamkorbank;
- Ҳаёт банк;
- Ипотека-банк;
- Инфинбанк;
- Капиталбанк;
- Orient Финанс банк;
- Саноатқурилишбанк;
- Садерат банк;
- Tenge банк;
- Трастбанк;
- Ўзмиллийбанк.
Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.
Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.