12 006.390 so‘m

decrease

-28.870

13 765.330 so‘m

increase

54.760

150.440 so‘m

decrease

-1.020

12 006.390 so‘m

decrease

-28.870

27 май, 12:33
Банк
503

Қурбон ҳайити байрами ва дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

Қурбони ҳайити байрами ва дам олиш кунлари жами 25 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилади.

Қурбон ҳайити байрами ва дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Фото: AI/Pinkod.uz

Байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар орқали валюта айирбошлаш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

27−31-май — чоршанба кунидан якшанба кунигача банк бўлимларида валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади:

Бунда иш тартиби филиалга қараб фарқ қилиши мумкин, шунинг учун маълумотларни тўғридан-тўғри тижорат банкларида аниқлаштириш тавсия этилади.

Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш оператсиясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.

Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+