Citibank AS’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси акредитатсиядан ўтказилди
Американинг йирик молиявий гуруҳи Citibank’нинг Туркиядаги шўба банки – Citibank AS, Ўзбекистонда ваколатхона очиш бўйича расмий акредитатсиядан ўтди. Ваколатхона молия бозорини ўрганиш, давлат идоралари ва молиявий институтлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида фаолият юритади.

Citi банк AS’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман акредитатсиядан ўтказилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ваколатхона мамлакат молия бозорини чуқурроқ ўрганиш, шунингдек, давлат органлари ҳамда молиявий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган.
Маълумот ўрнида, Citibank AS — АҚШнинг етакчи молиявий гуруҳларидан бири бўлган Citibank’нинг Туркия Республикасидаги шўба банки ҳисобланади. Citibank бугунги кунда 180 дан ортиқ мамлакатда чакана, корпоратив ва инвестицион банк хизматлари, шунингдек, активларни бошқариш хизматларини тақдим этади.
Citibank Тошкентда ваколатхона очишни режалаштираётгани ҳақида дастлаб 2025 йил 25 июнь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан эълон қилинган эди.
Мазкур молиявий гуруҳнинг Ўзбекистон бозорига қизиқиши янги эмас. Аввалроқ Citigroup мамлакатдаги бир қатор йирик корхоналарнинг халқаро фонд бозорларига чиқишида ва IPO жараёнларида консультант сифатида фаол иштирок этган.
Хусусан:
- “Навоиюран” томонидан чиқарилган 300 миллион евро миқдоридаги эвробондлар Citigroup ва бошқа халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорликда жойлаштирилди.
- “Навоий конь-металлургия комбинати” томонидан чиқарилган 500 миллион АҚШ долларлик облигациялар бўйича букраннер (асосий жойлаштирувчи) функциясини айнан Citigroup бажарган.
- Шунингдек, яқинда Ўзмиллийбанк томонидан чиқарилган 418 миллион долларлик облигацияларни жойлаштириш жараёнида ҳам Citigroup иштирок этган.