12 654.130 so‘m

increase

67.720

14 817.990 so‘m

increase

59.170

161.180 so‘m

increase

0.760

12 654.130 so‘m

increase

67.720

20 июнь, 14:37
Work&life

ChatGPT’дан доимий фойдаланиш инсон мияси фаолиятининг сустлашишига олиб келади — илмий тадқиқот

MIT Media Lab олимлари ўтказган тадқиқотда иштирокчиларга эссе ёзиш вазифаси берилиб, улар ChatGPT, Google ва “фақат мия” гуруҳларига ажратилди.

Натижалар шуни кўрсатдики, сунъий интеллектсиз ишлаган иштирокчилар энг юқори натижага эришган, ChatGPT фойдаланувчилари эса энг суст мия фаоллиги ва паст ёзма самарадорликни намойиш этган.

ChatGPT’дан доимий фойдаланиш инсон мияси фаолиятининг сустлашишига олиб келади — илмий тадқиқот
Фото: AI / Pinkod.uz

ChatGPT’дан иш ва ижодий фаолиятда доимий равишда фойдаланиш инсон мийяси сустлашишига олиб келади. Бу ҳақда MIT Media лабораторияси тадқиқотига таяниб The Hills хабар берди. 

Тадқиқот давомида иштирокчиларга бир нечта SAT иншоларини ёзиш топширилган. Улар қуйидаги уч гуруҳга бўлинган:

  1. ChatGPT гуруҳи — OpenAI’нинг сунъий интеллект чатботидан мунтазам фойдаланадиганлар;
  2. Google гуруҳи — Google қидирув тизими орқали маълумот излайдиганлар;
  3. “Фақат мия” гуруҳи — ҳеч қандай технологик воситалардан фойдаланмайдиган иштирокчилар.

Ҳар бир иштирокчининг мия фаолияти EEG (электроэнцефалография) орқали реал вақт режимида кузатилиб, турли мия қисмларининг фаоллиги ўлчанган.

Тадқиқотчилар аниқлашича, дастлаб ChatGPT гуруҳи иншо ёзишда тузилма ва ғояларни аниқлаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланган бўлишса-да, тадқиқот охирига келиб уларнинг кўпчилиги матнни тўғридан-тўғри кўчириб, жойлаштиришга ўтган.

Google қидирув тизими гуруҳи эса ўртача мия самарадорлигини намойиш этган. 

Барча иштирок этганлар орасида “фақат мийя” гуруҳи энг кучли ва кенг мийя ишлашини кўрсатган. 

Тадқиқот натижаларига кўра, катта тил моделлари (LLM) — масалан, ChatGPT’дан узоқ вақт давомида фойдаланиш, айниқса ёшлар орасида, ақлий фаоллик ва фикрлаш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу айниқса ҳозирги даврда долзарб, чунки ўқитувчилар сунъий интеллект воситалари орқали алдаш ҳолатлари кўпаяётган бир пайтда таълим жараёнини қандай олиб боришни қайта кўриб чиқишга мажбур бўлишмоқда.

Тадқиқот муаллифи Наталия Космйна TIME нашрига берган изоҳида шундай деди:

“Бу тадқиқотни тўлиқ илмий таҳрирдан ўтказмасдан олдин эълон қилишимга сабаб — яқин 6-8 ой ичида қайсидир сиёсатчи чиқиб, “GPT’ни болалар боғчасидан бошлаб ўргатамиз” деб айтишидан хавотирдаман. Менимча, бу жуда нотўғри ва зарарли бўлади. Ривожланаётган миялар энг катта хавф остида”.

Шунга қарамай, дунё бўйлаб таълимда сунъий интеллектдан фойдаланиш суръати пасайгани йўқ. Аксинча, ундан фойдаланиш тобора кенгаймоқда.

2025 йил апрель ойида Google Play ва App Store’да энг кўп юкланган иловалар. Инфографика: Beshtor телеграм канали 

Ўзбекистон миқёсида ҳам AI воситаларидан фойдаланиш кескин ошган. Масалан, 2025 йил апрель ойида ChatGPT Google Play’да ўзбекистонликлар томонидан энг кўп юклаб олинган илова бўлди. Apple қурилмалари фойдаланувчилари орасида эса иккинчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари, Илон Маск томонидан яратилган Grok чатботи ҳам мамлакатда машҳурликка эришмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+