12 209.860 so‘m

increase

19.290

14 170.760 so‘m

decrease

-132.440

157.530 so‘m

increase

0.050

12 209.860 so‘m

increase

19.290

9 соат аввал
Технология
104

ChatGPT’дан бошқа AI’га ўтмоқчимисиз? Мазкур ишларни қилмасдан буни амалга оширманг

OpenAI’нинг АҚШ Уруш вазирлиги билан келишуви ортидан 1,5 миллиондан ортиқ фойдаланувчи ChatGPT’ни бойкот қилди. Агар сиз ҳам хавфсизликни танлаб, Claude ёки бошқа AI’га ўтишни режа қилаётган бўлсангиз, йиллаб йиғилган шахсий “хотирангизни” йўқотмаслик учун аввал ушбу 3 қадамни бажаринг.

ChatGPT’дан бошқа AI’га ўтмоқчимисиз? Мазкур ишларни қилмасдан буни амалга оширманг
Фото: AI/Pinkod.uz

Сўнгги пайтларда сунъий интеллект оламида кутилмаган бурилишлар юз бермоқда. 

OpenAI’нинг АҚШ Уруш вазирлиги билан шартнома имзолаши ва AI моделларини махфий тармоқларда жорий қилишига рухсат бериши фойдаланувчилар ўртасида жиддий норозиликларга сабаб бўлди. Махфийлик ва маълумотлар хавфсизлигидан хавотирга тушган 1,5 миллиондан ортиқ фойдаланувчи ChatGPT’ни бойкот қилиб, асосий рақобатчи Anthropic компаниясининг Claude моделига ўтиб кетди.

Нега айнан Claude? Чунки Anthropic АҚШ ҳукуматига ўз моделларига чекловсиз кириш имконини беришни қатъиян рад этди. Маълумотлар махфийлиги ва ҳуқуқий нуқтаи назардан олиб қараганда, бу уларнинг фойдаланувчи ишончини қозониш йўлидаги жуда кучли юриши бўлди ва натижада Claude дам олиш кунлари App Store рейтингида етакчига айланди.

Агар сиз ҳам ChatGPT’дан хавфсизлик ёки охирги вақтларда яхши ишламаётгани учун бошқа чатботга ўтмоқчи бўлсангиз, аввало қуйидаги тавсиялар билан танишиб чиқинг. Бу янги чатбот билан ҳаммаси қолган жойидан давом эттиришга ёрдам беради.

1-қадам: Барча маълумотларингизни захираланг

Ҳисобни ёпишдан олдин, ўтган барча суҳбатлар нусхасини олиш жуда муҳим. Қачондир эски кодлар ёки қимматли ғояларга қайтишга тўғри келиб қолиши мумкин. Бунинг учун қуйидаги қадамларни амалга ошириш керак:

  1. Веб-браузерда ChatGPT’ни очинг ва пастки чап бурчакдаги профилингиз белгисини босинг.
  2. Settings (Созламалар) бўлимини танланг.
  3. Data controls (Маълумотларни бошқариш) менюсига киринг.
  4. Export data қаторидаги Export тугмасини босинг ва тасдиқланг.

Муҳим эслатма: Архив тайёр бўлиши учун бироз вақт кетади ва у почтангизга ҳавола шаклида келади. Шунингдек, ҳисобни ёки чатларни ўчириб ташлаганда ҳам, OpenAI хавфсизлик ва қонуний мажбуриятлар сабабли баъзи шахссизлантирилган маълумотларни ўз серверларида 30 кунгача (ёки ундан ҳам кўпроқ) сақлаб қолиши мумкин.

2-қадам: Хотирани промпт орқали кўчириб олиш

Anthropic янги фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида махсус “промпт” тайёрлаган. ChatGPT’га қуйидаги мазмундаги сўровни юборинг:

“Мен бошқа хизматга ўтяпман. Мен ҳақимда сақлаган барча хотираларни ва ўтмишдаги суҳбатлардан ўрганган контекстни рўйхат қилиб бер. Ҳамма нарсани битта код блоки (code block) ичига чиқар. Бунга менинг ёзиш услубим, шахсий маълумотларим, доимий ишлатадиган тилларим, мақсадларим ва хулқ-атворингга киритган тузатишларимни ҳам кирит. Ҳеч нарсани қисқартирма”.

Ушбу сўров орқали ChatGPT сиз ҳақингизда йиққан барча керакли деталларни битта код блокида тақдим этади. (Баъзи тажрибали фойдаланувчилар бундан ҳам чуқурроқ маълумот олиш учун узунроқ промптлардан фойдаланишни тавсия қилинади).

3-қадам: Маълумотларни тозалаш ва Cлаудеъга (ёки янги AI’га) ўтказиш

Олинган код блокини дарҳол нусхалаб янги хизматга ташлашга шошилманг. Аввал уни матн муҳарририда очиб, кўздан кечиринг. Эҳтимол, у ерда аллақачон якунланган эски лойиҳалар ёки ҳозир аҳамиятсиз бўлган маълумотлар бордир. Уларни тозалаб ташлаш зарар қилмайди.

Тайёр бўлган ва сараланган рўйхатдан нусха олинг. Кейин Claude (ёки ўзингиз танлаган янги AI) ҳисобингизга киринг ва унга шундай ёзинг: 

"Мен ҳақимдаги ушбу маълумотларни ва ишлаш услубимни эслаб қол, келгуси барча суҳбатларимизда шу контекстдан келиб чиқиб ҳаракат қил: [шу ерга хотира рўйхатини ташланг]".

Шу тариқа, янги сунъий интеллект ҳам биринчи кунданоқ сизни "эски қадрдонидек" тушунишни бошлайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+