12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

22 январь, 17:10
Технология

Chat GPT яратувчилари инсон аралашувисиз турли вазифаларни бажара оладиган AI агентни тақдим этмоқчи

Интернетда Open AI минимал инсон аралашуви билан компьютерда мустақил вазифаларни, жумладан, чипта сотиб олиб меҳмонхона бронь қила олувчи ассистент устида ишлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Chat GPT яратувчилари инсон аралашувисиз турли вазифаларни бажара оладиган AI агентни тақдим этмоқчи
Фото: AI / Pinkod.uz

Open AI автоматик равишда код ёзиш ёки саёҳатларни бронь қилиш каби вазифаларни бажара оладиган, Оператор деб номланувчи AI дастурини тақдим этишга тайёрланаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg’да бир неча йил фаолият юритган ва ўзининг AI’га оид янгиликларни аввалдан тахмин қилиши билан танилган Тибор Блаҳо ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида маълумот берди.

Оператор қандай дастур?

Оператор турли хил вазифаларни минимал фойдаланувчи аралашуви билан бажаришга ёрдам берувчи агент ҳисобланади. Анъанавий сунъий интеллектли ассистентлардан фарқли равишда, Оператор иловалараро вазифаларни осонлик билан бажара олади, бу эса самаралик ва шахсий компьютер соҳасида инқилобни бошлаб бериши мумкин. Маълумотларга кўра, Open AI Операторни январь ойининг ўзидаёқ тақдим қилмоқчи.

Ишлаш қобилияти

Тарқалиб кетган бенчмарк натижалари дастур ишлаши ҳақида турли хулосаларни тақдим қилмоқда.

Реал дунё компьютер муҳити симуляциясида Операторнинг сунъий интеллект модели – OpenAI Computer Use Agent (CUA) – 38.1% натижага эришди. Бу рақам рақобатчиларникидан юқори бўлса-да, инсонларнинг эришган 72.4% натижасидан анча пастдир. Оператор интернет сайтлардан қидириш ва маълумот тўплашда эса инсондан ўтиб кетган.

Ҳақиқий вазифалар, мисол учун, булутли хотира дастуридан рўйхатдан ўтиш ва виртуал машина яратишда Оператор 60 фоизлик муваффақиятга эришди. Шунга қарамасдан, ассистент Bitcoin ҳамёнини яратишда жуда ёмон, 10 фоизлик натижани кўрсатди.

Мазкур натижалар ассистент ҳозирча вазифаларни инсон аралашувисиз юз фоиз аниқликда бажара олмаслигини кўрсатади.

Операторни ишлаб чиқиш жараёнида хавфсизлик масалаларига жиддий эътибор қаратилган. Блаҳо тарқатган графиклар Оператор хавфсизликни баҳолашда, жумладан ноқонуний фаолиятни рағбатлантириш ёки шахсий маълумотларни излаш учун мўлжалланган синов тестларида ҳам яхши натижа кўрсатганини тасдиқлайди.

Фото: X/Тибор Блаҳо

OpenAI’нинг сунъий интеллект агентлари соҳасига кириши Google ва Anthropic каби компаниялар билан бўлаётган кучли рақобат шароитида юз берди. Markets and Markets тадқиқот компаниясининг маълумотларига кўра, 2030 йилга келиб сунъий интеллект агентлари бозорининг қиймати 47,1 миллиард долларга етиши мумкин. Бу эса ушбу технологиянинг келажакдаги катта аҳамиятини кўрсатиб турибди.

Оператор ўзининг катта имкониятларига қарамай, ишончлилик муаммолари ва хавфсизлик бўйича жамоатчилик назорати каби тўсиқларга дуч келиши эҳтимоли катта.

Аввалроқ Open AI’нинг энг кучли AI модели GPT o3 ҳаттоки компания дастурчиларидан ҳам яхшироқ код ёзаётгани хабар қилинганди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+