Ботир Зоҳидов “Микрокредитбанк” АТБ кузатув кенгаши аъзолигига сайланди
Бунгача кузатув кенгаши аъзоси ҳисобланган ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари Мусаев Беҳзод Анваровичнинг ваколатлари эса муддатидан олдин тугатилди.

Корпоратив ахборот ягона порталидан маълум бўлишича, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори Мусаев Беҳзод Анваровичнинг “Микрокредитбанк” АТБ кузатув кенгаши аъзолигидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилган.
Унинг ўрнига Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимида фаолият юритаётган Зоҳидов Ботир Эркинович сайланди.
Б.Зоҳидов Марказий банк билан келишилгандан сўнг “Микрокредитбанк” кузатув кенгаши аъзоси лавозимига киришади.
Маълумот учун, 2024 йил 23 сентябрда Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб тайинланган. Мазкур тайинловга қадар ушбу лавозимда ишлаган Беҳзод Мусаев эса ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори лавозимига ўтказилганди.