12 940.440 so‘m

decrease

-22.540

13 336.420 so‘m

decrease

-41.380

126.850 so‘m

increase

3.170

12 940.440 so‘m

decrease

-22.540

6 кун аввал
Бозор

Bitcoin’нинг 2025 йилги нархи ҳақида таҳлилчилар қандай прогнозларни илгари сурмоқда?

2024 йилдаги нарх чўққисидан сўнг кўплаб мутахассислар криптовалюта лидерининг нархи икки баравар юқорилаб, 200 минг долларга етишини тахмин қилишаётган  бўлса, баъзилар бу йили нарх ўзгарувчан бўлишини ва шу сабабли икки баробар ўсиш кузатилмаслигини таъкидлашмоқда.

Bitcoin’нинг 2025 йилги нархи ҳақида таҳлилчилар қандай прогнозларни илгари сурмоқда?

2024 йил декабрь ойида Bitcoin $100,000 дан ошганидан сўнг, 2025 йилда ҳам янги чўққиларни забт этишга тайёр. Криптовалюта нархининг ўсиши Доналд Трампнинг 2024 йил ноябрь ойидаги ғалабасидан кейин олиб борилаётган “крипто-фойдали” сиёсатлари билан боғлиқ. Унинг маъмурияти SEC (Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси – таҳр.) раиси Гэри Генслерни лавозимидан озод қилиши ва унинг ўрнига криптовалюта тарафдори Пол Аткинсни тайинлаши ҳамда АҚШда Bitcoin стратегик захирасини яратиши кутилмоқда. 2024 йилдаги ҳалвинг воқеалари ҳам нарх кўтарилишида асосий омиллардан бири бўлди.

Йирик компания ва таҳлилчилар Bitcoin’нинг 2025 йилдаги ривожланиш йўналишига оид прогнозларини CNBC’га тақдим этди.

2025 йил учун асосий прогнозлар

CoinShares: $80,000–$150,000

CoinShares тадқиқот бўлими раҳбари Жеймс Баттерфилл башорат қилишича, Bitcoin нархи 2025 йилда 80 минг доллардан 150 минг долларгача бўлади. Унинг фикрича, узоқ муддатли истиқболда Bitcoin олтин бозорининг тахминан 25 фоизини эгаллаши мумкин, бу эса 250 000 доллар нарх дегани. Бироқ, у бундай ҳолат 2025 йилда юз беришини кутмаяпти.

Matrixport: $160,000

Крипто молиявий хизматлар компанияси Матрихпорт 2025 йилда Bitcoin қиймати 160 минг долларга етиши мумкинлигини башорат қилмоқда. Ушбу прогноз Bitcoin’га бўлган барқарор талаб, қулай макроиқтисодий тенденциялар ва глобал ликвидлилик ҳажмининг кенгайишига асосланган. Matrixport тадқиқот бўлими раҳбари Маркус Тилен Bitcoin ўзининг юқори ўзгарувчанлиги билан танилган бўлса-да, 2025 йилда пасайишлар камроқ бўлишини кутмоқда. Унинг фикрича, Bitcoin’нинг нархи тушган пайтда харид қилувчилар базасининг ўсиши ва кучли институционал қўллаб-қувватлашлар жиддий пасайишларнинг олдини олишга ёрдам беради. Matrixport 2023 йилда Bitcoin 2024 йилда 125 минг долларга етишини башорат қилган эди.

Galaxy Digital: $185,000

Galaxy Digital тадқиқот бўлими раҳбари Алекс Торннинг тахминича, Bitcoin 2025 йилнинг биринчи ярмида 150 минг доллардан ошиб, тўртинчи чоракда 185 минг долларга етади. Унинг фикрича, институционал, корпоратив ва миллий давлатлар томонидан яхши қабул қилиниш комбинацияси Bitcoin’ни 2025 йилда янги чўққиларга олиб чиқади. Торннинг таъкидлашича, Bitcoin тарихан олтин каби бошқа активларга қараганда тезроқ ўсган ва у бу тенденция давом этишини кутмоқда. Шунингдек, у Bitcoin олтин бозор капиталининг 20 фоизини эгаллаб олишини башорат қилмоқда.

Standard Chartered: $200,000

Standard Chartered компаниясининг рақамли активлар бўйича тадқиқотлар бўлими бошлиғи Жеффри Кендрик Bitcoin нархи икки баравар юқорилаб, 2025 йил охирига бориб 200 минг долларга етишини башорат қилмоқда. У Bitcoin’нинг давлатлар ва институтлар томонидан харид қилиниши 2024 йилдагидек ёки ундан ҳам юқори даражада давом этишини кутмоқда.

Carol Alexander: $150,000–$200,000

Сассекс университети иқтисод фанлари профессори Керол Александрнинг фикрича, Bitcoin келгуси йилда 200 минг долларга етади. У 2025 йилга жуда оптимистик қарайди ва Bitcoin ёзга келиб 150 минг доллар атрофида сотилишини кутмоқда. Александр ўзининг юқори истиқболини АҚШнинг қўллаб-қувватловчи тартибга солиши билан боғлайди. Унинг ишончли башоратларига қарамай, Александрнинг ўзи ҳеч қандай Bitcoin’га эга эмас. У Bitcoin нархи 2024 йилда 100 минг долларга етишини ҳам тўғри башорат қилган эди.

Bit Mining: $180,000–$190,000

Bit Мининг бош иқтисодчиси Уэй Янгнинг прогнозига кўра, Bitcoin 2025 йилда 180 мингдан 190 минг долларгача етади. Бироқ бозор шоки пайтида нарх 80 минг долларгача тушиши мумкин. Кутилаётган юқорилашни ҳаракатга келтирувчи омиллар сифатида фоиз ставкаларининг пасайиши, Трампнинг қўллаб-қувватлаши ва институционал қабул қилишнинг кучайиши кабилар кўрилмоқда. Аммо АҚШ-Хитой зиддиятлари ва глобал бозордаги ноаниқликлар жиддий хавфларни келтириб чиқариши мумкин. Янг аввалроқ Bitcoin 2024 йилда 75 000 долларга етишини башорат қилган эди.

Maple Finance: $180,000–$200,000

Maple Finance компаниясининг ҳаммуассиси ва бош директори Сид Пауэлл 2025 йил охирига келиб Bitcoin қиймати 180 мингдан 200 минг долларгача етишини кутмоқда.  Трамп маъмурияти томонидан АҚШда Bitcoin стратегик захирасининг яратилиш эҳтимоли нархларни оширувчи омил сифатида кўрилмоқда.

Nexo: $250,000

Nexo компаниясининг маҳсулот бўйича бош директори Элитса Таскова Bitcoin’нинг 2025 йилга мўлжалланган истиқболлари ҳақида жуда оптимистик фикрда. Унинг башоратига кўра, Bitcoin нархи бир йил ичида икки баробардан кўпроқ ошиб, 250 минг долларга етиши мумкин. Кейинги ўн йилликда эса бутун крипто бозори капиталлашуви олтинникидан ҳам ошиб кетиши тахмин қилинмоқда.

Таскова бу башоратларни Bitcoin’нинг захира активи сифатида тан олинишининг кучайиши, крипто билан боғлиқ биржа савдосидаги маҳсулотлар кўпайиши ва кенг қўлланилиши каби тенденциялар билан изоҳлайди. Йирик марказий банкларнинг пул-кредит сиёсатини юмшатиш каби қўллаб-қувватловчи макроиқтисодий шароитлар ҳам Bitcoin нархини ошириши кутилмоқда.


Аввалроқ Pinkod 2025 йилда олтин нархлари билан нималар содир бўлиши ҳақида мақола эълон қилинган эди.


Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+