Bitcoin нархи тарихда илк бор 120 000 доллардан ошди
Bitcoin нархи илк бор 122 000 доллардан ошди. Таҳлилчилар фикрича, 2025 йил охирига бориб криптовалюта 150–180 минг доллар оралиғига етиши мумкин. Йил бошида бу борада Pinkod томонидан прогноз мақола ҳам эълон қилинган эди.

14 июль куни Bitcoin нархи тарихда илк бор 122 000 доллардан юқорига чиқди. CoinGecko маълумотларига кўра, ушбу криптоактив ҳозирда 122 600 атрофида савдоланяпти ва ўсиш давом этмоқда.

Сўнгги даврда Bitcoin нархининг кескин ошиши инвесторлар, таҳлилчилар ва криптовалюта ихлосмандлари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Статистик маълумотларга кўра, BTC нархи сўнгги бир кун ичида 3,9 фоизга, бир ҳафта ичида 12,4 фоизга, сўнгги уч ойда эса қарийб 43 фоизга ошган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу кескин ўсишнинг асосий сабаби — глобал геосиёсий тарангликнинг нисбатан юмшаганидир. Уруш ва сиёсий ноаниқликлар ортидан бозорларда барқарорлик белгилари пайдо бўлиши билан инвесторлар рисклироқ, аммо юқори даромад келтирувчи активлар томон, жумладан, криптовалюталарга юзланади.
Йил бошида Pinkod томонидан эълон қилинган мақолада Bitcoin нархи бўйича 2025 йил учун тахминлар баён қилинган эди.
Унда қайд этилишича, йил охиригача BTC нархи 150 мингдан 180 минг долларгача етиши мумкин. Айрим таҳлилчилар эса нарх 200 000 долларгача етишини ҳам истисно қилмаяпти. Материал билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:
Bitcoin’нинг 2025 йилги нархи ҳақида таҳлилчилар қандай прогнозларни илгари сурмоқда?
Avvalroq, 2025 yilning birinchi yarmida 2025 йилнинг илк олти ойида $2,1 млрдлик криптовалюта ўғирлангани хабар қилинган эди. TRM Labs ҳисоботига кўра, бу ҳужумларнинг тахминан 70 фоизи Шимолий Корея билан боғлиқ хакерлар томонидан амалга оширилган.