Байрам кунлари қайси банклар ишлайди?
6-7 ҳамда 8 декабрь кунлари жами 25 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Дам олиш ва Конституция байрами кунлари айрим банклар томонидан қулайлик яратиш мақсадида хизматлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
2025 йилда ўзбекистонликлар Конституция куни муносабати билан узлуксиз уч кун дам олади. Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, 8 декабрь — дам олиш куни ҳисобланади.
Шу боис, беш кунлик иш ҳафтасида меҳнат қиладиганлар 6−8 декабрь кунлари (жума кунидан душанбагача) ҳафта охирини узайтирган ҳолда дам олишади. Олти кунлик иш ҳафтасида ишловчилар эса 7 ва 8 декабрь кунлари дам олади.
Мазкур саналарда қуйидаги банклар томонидан айрим валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади:
- Агробанк;
- Алоқабанк;
- Анор банк;
- Apexbank;
- Asia Alliance bank;
- Асакабанк;
- Бизнесни ривожлантириш банки;
- Гарант банк;
- Hamkorbank;
- Ҳаёт банк;
- Ипотека-банк;
- Ipak Yuli Banki;
- InfinBank;
- Капиталбанк;
- Микрокредитбанк;
- Orient Финанс банк;
- Пойтахт банк;
- Садерат банк;
- Трастбанк;
- Tenge банк;
- Туронбанк;
- Универсалбанк;
- Халқ банки;
- Ўзмиллийбанк;
- Ўзсаноатқурилишбанк.
Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.
Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.









