Банкларда микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси бироз пасайди
18 август ҳолатига кўра микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 36,1 фоизни ташкил қилмоқда.
Бу бир ҳафтада 0,2 фоизга пасайган бўлса-да, ўтган ойнинг шу даврига нисбатан 1,3 фоизга юқори.
Нисбатан юқори ставка TBC Bank’да, энг паст кўрсаткич эса Алоқабанкда қайд этилган.

Марказий банк анъанавий равишда микроқарзлар бўйича банклар кесимидаги ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.
Унга кўра, ушбу кўрсаткич бир ҳафта давомида бироз пасайиб (−0,2%), 36,1 фоизни ташкил қилди. Шунга қарамасдан, бу ўтган ойнинг шу даврига нисбатан 1,3 фоизга юқоридир.
Банклар кесимида энг юқори микроқарз ставкаси TBC Bank’да қайд этилиб, у 42,4 фоизни ташкил этди. Шунингдек, Анор банк (40,2%) ва Tenge bank’да (39,8%) ҳам фоиз ставкалари юқори эканлигини кўриш мумкин.
Ўртача кўрсаткичдан юқори ставкалар
Ўртача даражадан юқорироқ ставкалар кузатилган бошқа банклар қаторига:
- Давр банк – 37,4%,
- Ипотека банк – 36,8%,
- Apex bank – 35,9% киради.
Нисбатан паст фоиз ставкалари
Микроқарзлар бўйича энг паст ставка Алоқабанкда кузатилиб, 21,8%ни ташкил этди. Шунингдек:
- Агробанк – 27,6%,
- Микрокредитбанк – 27,3%,
- Асака банк – 27,0%,
- Infin банк – 26,8%,
- Траст банк – 26,6%,
- Orient Finans bank– 26,3%,
- NBU– 26,0% ҳам паст ставкаларни таклиф қилаётган банклар сирасига киради.

Қатор банкларда эса ставкалар 28–30 фоиз оралиғида шаклланди. Масалан, Капиталбанк – 28,0%, Ziraat банк – 28,3%, Турон банк – 28,4%, BRB– 28,5%, Халқ банки – 28,7%, Asia Alliance bank– 29,6%, Гарант банк – 29,7%, SQB– 29,8%, Пойтахт банк – 29,9% каби кўрсаткичлар қайд этилган.
Таққослаш учун, жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитларнинг (микроқарзлардан ташқари) ўртача фоиз ставкаси 24,2 фоизни, юридик шахсларга ажратилаётган кредитлар эса 22,2 фоизни ташкил этмоқда.