Банклар билан муаммо бўлганда нима қилиш керак?
Банк хизматларидан фойдаланиш жараёнида турли муаммолар юзага келиши мумкин. Хизмат сифатининг пастлиги, ортиқча чўзилиш ёки шартнома талабларига амал қилинмаслиги шулар жумласидан. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак?

Банк хизматлари жараёнида турли муаммолар кузатилиши мумкин. Масалан, хизмат сифатининг пастлиги, ортиқча чўзилиш, шартнома талабларига амал қилинмаслиги ёки қонунбузарлик ҳолатлари. Бундай вазиятларда кўпчилик “муаммони ҳал қилиб бўлмайди” деб ўйлаши мумкин. Аслида эса бу нотўғри фикр.
Марказий банкда ишонч телефони ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг қабул телефонлари фаолият юритади. Ҳар бир мурожаат регулятор томонидан кўриб чиқилади ва агарда банк томонидан қоидабузарлик содир этилган бўлса, фақатгина мижоз муаммоси ҳал қилиниб қолмай, банкнинг ўзи ҳам огоҳлантирилиши ёки жаримага тортилиши мумкин.
Шу сабабли банк сизнинг муаммоингизни ўзи ҳал қилишни кечиктирса ёки муаммо ҳал этилмаса, тўғридан-тўғри Марказий банкга мурожаат қилиш энг тўғри йўл ҳисобланади.
Марказий банк ишонч телефони: (+998 71) 200-00-44
Шунингдек, Марказий банкнинг ҳудудий бўлимларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳам мумкин:
- Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси — 61 224-22-26
- Андижон вилояти — 74 228-46-00
- Бухоро вилояти — 65 223-26-07
- Жиззах вилояти — 72 226-44-17
- Қашқадарё вилояти — 75 221-16-55
- Навоий вилояти — +998 79 221-70-36
- Наманган вилояти — 69 227-05-12
- Самарқанд вилояти — 66 233-37-02
- Сирдарё вилояти — 67 235-10-11
- Сурхондарё вилояти — 76 224-23-37
- Тошкент вилояти — 71 244-55-52
- Фарғона вилояти — 73 244-35-63
- Хоразм вилояти — 62 224-58-08
- Тошкент шаҳри — (71) 212-61-87
Мурожаатлар қанча муддатда кўриб чиқилади?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ариза ва шикоятлар давлат органи ёки ташкилотга келиб тушган кундан бошлаб 15 иш куни ичида кўриб чиқилиши шарт. Агар масала бўйича қўшимча текширув ёки ҳужжатлар талаб этилса, муддат бир ойгача узайтирилиши мумкин.