12 053.460 so‘m

decrease

-63.890

14 026.610 so‘m

decrease

-42.850

152.430 so‘m

increase

2.940

12 053.460 so‘m

decrease

-63.890

2 кун аввал
Иқтисодиёт
97

Банкирдан ўқитувчигача: Ўзбекистонда турли соҳалар бўйича ўртача иш ҳақи қанча?

2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал иш ҳақи 6,17 млн сўмни ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, иш ҳақларининг йиллик ўсиш суръати 19,2 фоизни ташкил қилди. Энг юқори маош Тошкент шаҳри ҳамда ахборот-коммуникация ва молия тармоқларида қайд этилган.

Банкирдан ўқитувчигача: Ўзбекистонда турли соҳалар бўйича ўртача иш ҳақи қанча?
Фото: AI/Pinkod.uz

Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 6 млн 166,9 минг сўмни ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 19,2 фоизга ўсган.

Ҳудудлар бўйича вазият

Ҳудудлар кесимида энг юқори ўртача иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилди. Бу ерда иш ҳақи 10,38 млн сўмни ташкил этиб, йиллик ўсиш суръати 18,7 фоиз бўлган. Ундан кейинги ўринларда 7,61 млн сўм билан Навоий вилояти ва 5,80 млн сўм билан Тошкент вилояти жойлашган.

Энг паст ўртача иш ҳақи Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида кузатилган.

ҲудудЎртача иш ҳақиЙиллик ўсиш
1Тошкент шаҳри10 379 600 сўм18,7%
2Навоий вилояти7 612 300 сўм15,1%
3Тошкент вилояти5 803 400 сўм17,3%
4Андижон вилояти4 996 500 сўм12%
5Бухоро вилояти4 953 100 сўм18,2%
6Сирдарё вилояти4 930 800 сўм20,7%
7Қорақалпоғистон Республикаси4 757 200 сўм 17,6%
8Самарқанд вилояти4 853 300 сўм24,8%
9Хоразм вилояти4 833 700 сўм17,6%
10Жиззах вилояти4 589 100 сўм19,2%
11Фарғона вилояти4 574 500 сўм19,8%
12Наманган вилояти4 543 800 сўм20,9%
13Сурхондарё вилояти4 374 200 сўм18,4%
14Қашқадарё вилояти4 270 800 сўм17,2%

Тармоқлар бўйича иш ҳақи

Ахборот ва алоқа соҳасида эса иш ҳақи 14,98 млн сўмга етган бўлиб, ўсиш суръати 16,6 фоиз бўлган.

Энг юқори йиллик ўсиш санъат, кўнгилочар ва дам олиш хизматлари фаолиятида кузатилди. Ушбу йўналишда ўртача ойлик иш ҳақи 5,11 млн сўмга тенг бўлиб, ўсиш 22,8 фоизни ташкил этди.

Ахборот ва алоқа йўналишлари бўйича:

  • Компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматлар: 19,99 млн сўм
  • Ахборот хизматлари кўрсатиш: 18,6 млн сўм
  • Алоқа соҳасида: 11,76 млн сўм

Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик йўналишлари бўйича:

  • Мажбурий ижтимоий суғурталашдан ташқари, қайта суғурталаш ва нафақа жамғармалари: 20,97 млн сўм
  • Молиявий хизматлар кўрсатиш ва суғурталаш бўйича ёрдамчи фаолият: 18,14 млн сўм
  • Суғурталаш ва нафақа таъминотидан ташқари молиявий хизматлар: 16,46 млн сўм

Таълим соҳасида:

Таълим соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 4,19 млн сўмни ташкил қилган.

  • Олий таълим: 9,5 млн сўм
  • Техник ва профессионал таълим: 4,26 млн сўм
  • Умумий ўрта таълим: 4,14 млн сўм
  • Мактабгача таълим: 2,77 млн сўм

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+