11 765.210 so‘m

decrease

-0.550

13 586.460 so‘m

decrease

-52.410

139.350 so‘m

decrease

-0.360

11 765.210 so‘m

decrease

-0.550

Якин 2 соат ичида
Банк
29

Банк картаси нима сабабдан блокланганини аниқлаш имконини берувчи InfoCards тизими жорий этилди

Ўзбекистонда банк картасининг нима сабабдан ва қайси орган томонидан блокланганини аниқлаш имконини берувчи InfoCards тизими ишга туширилди.

Эндиликда карта эгаси бу маълумотни олиш учун Марказий банкка алоҳида мурожаат қилиши шарт эмас. 

Унга хизмат кўрсатувчи тижорат банки InfoCards орқали картанинг қачон, қайси орган томонидан ва қандай сабабга кўра блокланганини аниқлаб беради.

Банк картаси нима сабабдан блокланганини аниқлаш имконини берувчи InfoCards тизими жорий этилди

Марказий банк, тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ҳамда тўлов тизими операторлари ўртасида InfoCards ахборот алмашинуви тизими жорий этилди.

Янги тизим орқали банк картаси блокланган ҳолларда унинг қайси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан, қачон ва қандай сабабга кўра блоклангани аниқланиши мумкин.

Аввал бундай маълумотни олиш учун фуқаро қўшимча равишда Марказий банкка мурожаат қилиши талаб этилиши мумкин эди. Эндиликда карта эгаси бевосита ўзига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат қилади.

Банк InfoCards тизими орқали тегишли маълумотларни текширади ва мижозга картанинг блокланиш сабаби ҳамда уни блоклаган орган ҳақида тушунтириш беради.

Марказий банкка кўра, тизим фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни соддалаштириш, ортиқча оворагарчиликни камайтириш ҳамда банк хизматларида тезкорлик ва шаффофликни оширишга қаратилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+