12 426.830 so‘m

decrease

-20.520

14 566.730 so‘m

increase

20.760

146.960 so‘m

increase

0.880

12 426.830 so‘m

decrease

-20.520

7 соат аввал
Иқтисодиёт

Август ойида кўчмас мулк бозорида бироз пасайиш кузатилди

2025 йил августида мамлакат бўйича 25 мингта уй-жой олди-сотди шартномаси қайд этилди. Бу кўрсаткич июль ойига нисбатан 4,6% га пасайган бўлса-да, йиллик ҳисобда 13% га ўсди. Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш Сирдарё (34%), Хоразм (29%) ва Сурхондарё (27%) вилоятларида кузатилган.

Август ойида кўчмас мулк бозорида бироз пасайиш кузатилди
Фото: AI / Pinkod.uz

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, 2025 йил августида уй-жой савдолари июль ойига нисбатан бироз пасайди, бироқ йиллик кўрсаткичда бозор барибир қарийб 13% га ўсди.

Ҳисобот даврида уй-жой олди-сотди шартномалари сони 25 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 4,6% га камайди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг августига нисбатан битимлар сони 13% га кўпайди.

Ҳудудлар кесимида энг катта ўсиш Сирдарё (34%), Хоразм (29%) ва Сурхондарё (27%) вилоятларида қайд этилди.

Тошкентда кўчмас мулк бозори

Пойтахтда август ойида иккиламчи уй-жой нархлари йиллик ҳисобда 2,3% га пасайди. Аксинча, бирламчи уй-жой сегментида нархлар бир йил ичида мўътадил равишда 0,7% га ўсди.

Ой якунларига кўра, иккиламчи бозорда нархлар 0,2% га ошди. Энг катта пасайиш Мирзо Улуғбек (-6,3%), Яшнобод (-4,4%) ва Чилонзор (-4,6%) туманларида кузатилди.

Шу билан бирга, янги қурилган уй-жойлар сегментида энг юқори нарх ўсиши Миробод (6,6%), Яккасарой (3,6%) ва Олмазор (2,6%) туманларида қайд этилди.

Тошкентда уй-жой ижараси

Август ойида Тошкент шаҳрида ижара нархлари барқарор бўлиб қолди. Ўртача ижара қиймати бир квадрат метр учун $8 атрофида шаклланди.

Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархлари нисбатан юқорилигича қолмоқда — бу ҳудудларда бир квадрат метр учун ўртача $10,3ни ташкил этади.

Йиллик ҳисобда пойтахтда ижара нархлари 1,8% га пасайди. Энг катта пасайиш Учтепа, Чилонзор ва Бектемир туманларида қайд этилган.

Иккиламчи уй-жой бозори

Ўзбекистон бўйича иккиламчи уй-жой нархлари август ойида мўътадил ўсишни давом эттирди. Июль ойида 1,7% га ошганидан кейин, августда нархлар яна 1% га кўтарилди. Йиллик ҳисобда эса иккиламчи бозордаги нархлар 4% га ўсди.

Ҳудудлар кесимида энг юқори йиллик ўсиш Жиззах (14%), Сурхондарё (17%) ва Сирдарё (10%) вилоятларида қайд этилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+