Авазов Малик Абдуахатович Ipak Yuli Bank бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди
У мазкур лавозимда 2019 йилдан бери ишлаб келаётган эди.

“Ипак Йўли” акциядорлик инновацион тижорат банки (Ipak Yuli Bank) Кузатув кенгашининг 2026 йил 4 мартдаги қарорига кўра, банк раҳбариятида ўзгариш юз берди.
Мазкур қарорга мувофиқ, Авазов Малик Абдуахатовичнинг банк Бошқарув аъзоси сифатидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. Шу муносабат билан у эгаллаб турган Бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Интернетдаги маълумотларга кўра, Малик Авазов мазкур лавозимда 2019 йилдан бери ишлаб келаётган эди.

Ушбу қарор Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланган.
Ҳозирда банк Бошқарувига ушбу вакант лавозим учун янги номзод танлаш чоралари кўрилаётгани маълум қилинган.









