12 275.580 so‘m

decrease

-11.730

14 591.980 so‘m

decrease

-52.040

159.090 so‘m

increase

0.260

12 275.580 so‘m

decrease

-11.730

7 соат аввал
Банк
53

“Асакабанк” бошқарув раиси Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди

Кудратилла Туляганов Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди. У 2023 йил февралидан буён “Асакабанк”га раҳбарлик қилиб келаётган эди.

“Асакабанк” бошқарув раиси Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди
Фото: AI/Pinkod.uz

“Асакабанк” АЖ бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Кудратилла Туляганов Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди.

Кудратилла Асатуллаэвич Туляганов 1982 йил 6-октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2008 йилда Тошкент молия институтининг бакалавриат босқичини, 2016 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг магистратура босқичини муваффақиятли тамомлаган. Унинг мутахассислиги банк соҳасида инвестицияларни бошқариш ҳисобланади.

Туляганов банк-молия тизимида 25 йиллик иш тажрибасига эга мутахассис сифатида фаолият юритиб келмоқда. У 2020–2023 йиллар оралиғида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (НБУ) бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

2023 йил февраль ойидан буён у “Асакабанк” бошқарув раиси сифатида банкка раҳбарлик қилиб келаётган эди. Эндиликда у Олмазор тумани ҳокими лавозимида фаолиятини давом эттиради.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+