12 412.980 so‘m

increase

58.330

14 386.640 so‘m

increase

2.120

154.280 so‘m

increase

0.350

12 412.980 so‘m

increase

58.330

3 кун аввал
Иқтисодиёт

АҚШда Fed асосий ставкани пасайтириши кутилмоқда

Агар бу қарор қабул қилинса, олтин нархлари барқарор ўсиши, Bitcoin эса янги инвестиция оқими ҳисобига янада қимматлашиши мумкин.

АҚШда Fed асосий ставкани пасайтириши кутилмоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

АҚШ Федерал захира тизими(Fed) раиси Жером Пауэлл Жексон-Хоулдаги йиллик йиғилишда асосий фоиз тез орада пасайиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

Бу декабрдан буён илк марта ставка туширилиши эҳтимоли бўлиб, бозорга Fed’нинг юмшоқроқ сиёсат юритиши мумкинлигини кўрсатди.

Пауэллнинг сўзларига кўра, меҳнат бозори ҳозирча барқарор, аммо бандлик ўсиши секинлашмоқда ва иқтисодий хавфлар кучаймоқда. Шу билан бирга, тарифлар (божлар) инфляцияни қайта кўтариш хавфини туғдириб, стагфляция сценарийсига олиб келиши мумкин. У “ноаниқлик юқори” бўлгани учун Fed эҳтиёткорлик билан қарор қабул қилишини таъкидлади.

Нутқида у Fed мустақиллигини алоҳида урғулаб:

“Қарорларимиз фақат маълумотлар ва иқтисодий хатарлар таҳлилига асосланади, сиёсий босимга эмас”, —деди. 

Бу гап Трампнинг Fed’ни ставкаларни тезроқ пасайтиришга даъват қилган танқидларига жавоб сифатида талқин қилинди.

Пауэллнинг чиқиши бозорларни кескин жонлантирди: Dow Jones 600–800 пунктга ошди, S&P 500 1,7 фоизга, Nasdaq эса 2,1 фоизга кўтарилиб, май ойидан бери энг катта кунлик ўсишни қайд этди.

Шунингдек, Пауэлл Fed сиёсатининг 5 йиллик кўриб чиқилиши ҳақида ҳам гапирди. У 2020 йилда пандемия даврида қабул қилинган “ўртача инфляцияни нишонга олиш” стратегияси кутилганидек ишламаганини, юқори инфляция энг заиф қатламларга жиддий зарар келтирганини тан олди. Шу сабабли, Fed яна 2 фоиз инфляция мақсадига қатъий содиқлигини билдирди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+