12 855.930 so‘m

increase

11.930

13 570.720 so‘m

increase

20.300

128.160 so‘m

decrease

-0.140

12 855.930 so‘m

increase

11.930

09 октябрь, 16:22
Технология

АҚШ Адлия вазирлиги Google компанияси устидан судга ариза киритди

АҚШ Адлия вазирлиги Google қидирув тизими орқали Google Play, Android ва Chrome платформаларини реклама қилишни тақиқламоқчи.

АҚШ Адлия вазирлиги Google компанияси устидан судга ариза киритди

АҚШ Адлия вазирлиги Google монополиясига барҳам бериш учун компанияни мажбурий тартибда бўлиб юбориш тўғрисида судга ариза киритди. Агар суд вазирлик таклифига кўнса, у Американинг сўнгги 40 йилдаги антитраст чораларидан бири бўлади.

Вазирлик Google қидирув тизими орқали Google Play, Android ва Chrome платформаларини реклама қилишни тақиқламоқчи. Бундан ташқари, Google бошқа қидирув сервисларига инвестиция киритиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин. Қолаверса, компания Apple ва Samsung сингари йирик компаниялар билан эксклюзив келишувлар тузолмайди.

Августда суд Google қидирув бозорининг 90 фоизини эгаллаб олгани, интернет реклама бозорининг катта қисмини назорат қилиши, қолаверса, ўз монопол мавқеини сақлаб қолиш учун турли хатти-ҳаракатларни амалга ошириб келгани туфайли монопол компания деб топган эди.

Google компанияси декабрь ойида ўз чора-тадбирлар режасини тақдим этишини билдирган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2024 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+