Apple янги iPhone 17 моделларини тақдим этди
Линия таркибига iPhone 17, iPhone 17 Pro, iPhone 17 Pro Max ҳамда ултра ингичка iPhone Air киради.
Янги моделларнинг асосий хусусиятлари, имкониятлари ва нархлари ҳақида батафсил:

Apple 9 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да ўзининг навбатдаги флагман смартфонларини — iPhone 17 линиясини расман намойиш этди. Янги қатор таркибига iPhone 17, iPhone 17 Pro, iPhone 17 Pro Max ҳамда мутлақо янги модель — iPhone Air киритилди.
iPhone 17
Асосий модель iPhone 17 энди каттароқ 6,3 дюймли ProMotion дисплей билан тақдим этилди. У адаптив тарзда 120 Hz гача янгиланади, Always-он режимида эса частота 1 Hz гача тушиб, қулф экранида жонли фаолиятлар ва виджетларни кўрсатишда давом этади.
Дисплей Cерамиc Shield 2 билан ҳимояланган бўлиб, аввалги авлодга нисбатан тирналишга қарши 3 баравар мустаҳкам. Ёруғликка қарши 7 қатламли технология эса кучли ёритилган шароитларда ҳам экран ўқилишини енгиллаштиради.
Қурилма янги А19 чипи асосида ишлайди. Унда 6 ядроли CPU (2 та унумдор ва 4 та энергия тежамкор ядро) ҳамда 5 ядроли GPU мавжуд. Батарея ишлаш муддати ҳам яхшиланган: iPhone 17 аввалги авлодга нисбатан 8 соат кўпроқ видео ижрони таъминлайди. Атиги 10 дақиқа қувватлаш 8 соатлик видео томоша қилиш имконини беради.

Смартфон Лаванда, Туманли Мовий, Қора, Оқ ва Саге рангларида тақдим этилиб, 256 ГБ хотирадан бошланади.
iPhone 17 Pro ва iPhone 17 Pro Max
Apple янги iPhone 17 Pro ва iPhone 17 Pro Маx'ни тақдим этди. Энди бу қурилмалар алюминий корпусга эга бўлиб, олд ва орқа томонлари ҳам Ceramic Shield билан ҳимояланган. Олд қисми — Ceramic Shield 2, у тирналишга қарши уч баравар чидамли, орқа томони эса аввалги шишага нисбатан тўрт баравар мустаҳкам.
Орқа панелдаги каттароқ платформада учта 48 MP камера жойлашган, антенналар эса унинг атрофини ўраб туради. Telephoto камераси энди 8х оптик зоомни қўллаб-қувватлайди (олдинги 5х ўрнига). Олд томонда эса 18 MP Center Stage камераси бор.

Камера тизими 100 mm'да 4х, 200 mm'да 8х оптик zoom'ни тақдим этади ҳамда ProRes RAW, Apple Log 2 ва бир нечта камерада синхрон видео ёзишни қўллаб-қувватлайди.
Янги моделлар A19 Pro чипи билан ишлайди. Унда 6 ядроли CPU ва 6 ядроли GPU мавжуд бўлиб, iPhone 16 Прўдан 40% тезроқ ишлашни таъминлайди. Қурилмалар каттароқ батареяга, самаралироқ совутиш тизимига эга ва янги N1 чип туфайли Wi-Fi 7, Bluetooth 6 ва Thread билан ишлайди.
Apple маълумотига кўра, iPhone 17 Pro Max барча iPhone'лар ичида энг узоқ батарея ишлаш муддатига эга — битта қувватлашда 39 соатгача видео томоша қилиш мумкин.
iPhone Air
Apple илк бор тақдим этган iPhone Air модели компания томонидан “имконсиз даражада юпқа” деб таърифланмоқда. Қурилма атиги 5,6 мм қалинликка эга бўлиб, 6,5 дюймли ProMotion дисплей билан жиҳозланган.

iPhone Air биринчи марта олд ва орқа томонида бирдай Ceramic Shield 2 билан қопланган бўлиб, Apple уни “энг мустаҳкам iPhone” деб эълон қилди.

Қурилма дизайни ҳам ўзига хос: орқа панелда тўлиқ кенглик бўйлаб чўзилган платформада асосий камера, олд камера, динамик ва Apple Silicon жойлашган.
Камера имкониятлари ҳам сезиларли даражада янгиланган:
- 48 MP Фусион камера (1х ва 2х режимларда суратга олиш мумкин),
- 18 MP Center Stage олд камера (кадрни автоматик кенгайтиради ва айлантиради),
- телефонни бурмасдан ландшафт режимида селфи олиш имконияти,
- dual-capture видео функцияси (олд ва орқа камераларни биргаликда ишлатади).

iPhone Air шунингдек янги C1X модем ва махсус ишлаб чиқилган N1 чипи билан жиҳозланган бўлиб, унда Wi-Fi 7, Bluetooth ва Thread технологиялари бирлаштирилган. Қурилма фақат eSIM билан ишлайди.
Янги модель Space Black, Cloud White, Light Gold ва Sky Blue рангларида тақдим этилди.
Нархлар (АҚШ бўйича)
- iPhone 17 — $799
- iPhone Air — $999
- iPhone 17 Pro — $1 099
- iPhone 17 Pro Max — $1 199
Барча моделлар учун бошланғич хотира ҳажми 256 ГБ этиб белгиланган. Pro моделларда эса максимал хотира ҳажми 2 ТБ га етган.
Олдиндан буюртмалар 12-сентабр, жума куни очилади. Харидорларга етказиб бериш ва дўконларда савдо 19-сентабр, жума куни бошланади.