12 586.410 so‘m

increase

54.630

14 758.820 so‘m

increase

220.700

160.420 so‘m

increase

0.600

12 586.410 so‘m

increase

54.630

20 июнь, 08:22
Технология

Apple ва Google каби компанияларнинг 16 миллиард логин ва пароллари интернетга тарқалиб кетган — Forbes

Тадқиқотчилар Apple, Google, Facebook, Telegram, GitHub ва бошқа машҳур хизматларга тегишли 16 миллиарддан ортиқ фойдаланувчи ҳисоб маълумотлари интернетда очиқ ҳолда тарқалганини аниқлади. Мутахассислар бу ҳолатни интернет тарихидаги энг йирик ва хавфли маълумотлар сизиб чиқиши деб атамоқда.

Apple ва Google каби компанияларнинг 16 миллиард логин ва пароллари интернетга тарқалиб кетган — Forbes
Фото: AI/Pinkod.uz

Forbes нашри хабар беришича, тадқиқотчилар Apple, Google, Facebook, GitHub, Telegram каби йирик онлайн хизматларга тегишли миллиардлаб фойдаланувчи ҳисоб маълумотлари интернетда очиқ ҳолатда тарқалаётганини аниқлади.

Уларнинг қайд этишича, йил бошидан бери ўтказилган тергов давомида 16 миллиардга яқин логин ва пароллар очиқ ҳолатда тарқалгани маълум бўлган. Бу эса интернет тарихидаги энг йирик маълумотлар сизиб чиқиши ҳолатларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Cйбернеwс таҳлилчиси Вилюс Петкаускаснинг сўзларига кўра, улар 2025 йил бошидан буён сизиб чиққан 30 дан ортиқ маълумотлар тўпламини аниқлаган — уларнинг ҳар бири 10 миллиондан 3,5 миллиардгача ёзувни ўз ичига олади.

Мутахассислар ушбу маълумотлар тўплами илгари ҳеч қачон ошкор қилинмаганини, буларнинг барчаси янги ва ҳозирда фаол ҳисоблар бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Сизиб чиққан логин-пароллар кўплаб ижтимоий тармоқлар, VPN хизматлари, дастурчилар платформалари ва ҳатто давлат хизматларига тегишли ҳисоблардан олинган. Уларнинг аксарияти URL форматида, яъни ҳавола орқали тўғридан-тўғри кириш маълумотлари ва паролларни кўрсатади.

Тадқиқотчилар бу ҳолатни "шунчаки маълумотлар сизиб чиқиши эмас, балки оммавий фойдаланиш учун тайёрланган режа" деб баҳолашмоқда. Уларнинг фикрича, бу базалар фишинг ҳужумлари, аккаунтларни эгаллаб олиш ва бошқа кибержиноятларда асосий восита сифатида ишлатилиши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+