12 967.000 so‘m

increase

11.740

13 352.120 so‘m

increase

25.040

126.490 so‘m

increase

0.050

12 967.000 so‘m

increase

11.740

11 декабрь, 2024
Технология

Apple iPhone’ларга ChatGPT’ни интеграция қилди

Siri эндиликда сўровларга жавоб беришда ChatGPT дан фойдаланади.

Apple iPhone’ларга ChatGPT’ни интеграция қилди
Фото: Reuters

Apple компанияси сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида ChatGPT чатботини ўз қурилмаларига интеграция қилишни бошлади, дея хабар берди Reuters. Ушбу янгилик компаниянинг сўнгги iPhone моделлари савдосини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Бу янгилик iPhone, iPad ва Mac қурилмалари учун операцион тизимларнинг сўнгги янгиланишлари доирасида жорий қилинаётган кенг қамровли сунъий интеллект хусусиятларининг бир қисмидир.

Асосий ўзгаришлар

Июнда эълон қилинган Apple Intelligence функциялари доирасида,эндиликда Siri овозли ёрдамчиси сўровларга жавоб беришда ChatGPT имкониятларидан фойдаланади. Янгиланиш Siri’га фотосуратлар ва ҳужжатларни (масалан, тақдимотлар) таҳлил қилиш ва уларга оид саволларга жавоб бериш каби функцияларни қўшади. Овозли ёрдамчининг мазкур функциялар ҳозирча фақат инглиз тилида мавжуд

Фойдаланувчилар, шунингдек, Янги Writing Tools функцияси орқали ChatGPT’дан иловаларда матн ёзишда фойдаланиши ва ChatGPT ёрдамида тасвирлар яратиши ҳамда уларни лойиҳаларга қўшиши мумкин.

Кимлар учун мавжуд?

Янги сунъий интеллект хусусиятлари қуйидаги қурилмаларда мавжуд бўлади:

  • iPhone: iPhone 16 ҳамда iPhone 15 Pro ва Pro Max моделлари
  • iPad: А17 Pro ёки М1 чипга эга моделлар ва ундан кейингилар
  • Mac: М1 чипли компьютерлар ва ундан кейингилар

Ушбу AI хусусиятлари Apple учун йилнинг энг даромадли даври – байрам мавсумида ишга туширилмоқда. Шунга қарамай, Apple Intelligence функцияларининг бошқа минтақаларда аста-секин жорий этилиши iPhone 16 линияси савдо натижаларига таъсир ўтказиши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+