12 099.720 so‘m

increase

15.620

14 223.220 so‘m

increase

25.610

148.900 so‘m

increase

2.180

12 099.720 so‘m

increase

15.620

19 сентябрь, 12:35
Технология

Apple 2026 йилда сенсор экранли MacBook Proʼни тақдим этиши мумкин

Бу МаcBookʼни iPadʼга янада яқинлаштиради ва Appleʼнинг келажакда MacBook Air қаторига ҳам сенсорли экран олиб кириш эҳтимолини кучайтиради.

Apple 2026 йилда сенсор экранли MacBook Proʼни тақдим этиши мумкин
Фото: AI / Pinkod.uz

Apple сенсор экранли MacBook Proʼлар устида жиддий ишламоқда. Бу ҳақда MacRumours нашри хабар бермоқда

Таькидланишича, 2026 йил охирида ишлаб чиқарилиши кутилаётган OLED MacBook Pro модели сенсорли экранга эга бўлади.

Бу режани икки йил аввал Bloomberg журналисти Марк Гурман ҳам тахмин қилган эди. Шунга қарамай, модель 2026 йилда чиқадими ёки 2027 йил бошига қолдириладими ҳозирча номаълум.

Ҳозирда Apple М4 MacBook Proʼни сотмоқда. Режалаштирилган жадвал бўйича OLED MacBook Pro икки авлод кейин тақдим этилади. Аввалига келаси йил бошида М5 чипли янгиланган модель, ундан кейин эса қайта дизайнга эга OLED MacBook Pro катта эҳтимол билан М6 чипи билан чиқади.

Сенсорли экран қўшилиши МаcBookʼни iPadʼга янада яқинлаштиради. Сўнгги йилларда Apple macOS ва iPadOSʼни аста-секин уйғунлаштириб келмоқда, масалан, Таҳоэъда iPadOS 26ʼдаги кўплаб интерфейс элементлари пайдо бўлди.

Windows ноутбукларида сенсорли экран аллақачон кенг тарқалган. Кўпчилик фойдаланувчилар ҳужжат ёки сайтларни бармоқ билан суриш ёки катталаштиришни трекпаддан кўра қулайроқ деб билади. Айниқса, iPhone ва iPad даврида улғайган ёшлар Mac экранлари сенсорли эмаслигини кўриб ҳайрон қолишади.

OLED MacBook Proʼдан кейин Apple янги арзон МаcBookʼнинг иккинчи авлодига ҳам сенсорли экран қўшишни режалаштириши мумкин. Бу модель iPhone А-серияли чипида ишлайди. Демак, келажакда MacBook Air ҳам сенсорли экранли бўлиши эҳтимоли катта.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+