12 004.750 so‘m

decrease

-16.570

13 691.420 so‘m

decrease

-42.940

157.110 so‘m

decrease

-0.530

12 004.750 so‘m

decrease

-16.570

5 соат аввал
Банк
95

Anor Bank реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси Anor Bank’нинг Instagram’даги акция рекламасида акция шартлари, лимит ва лимитдан ошганда қўлланиладиган комиссия ҳақида тўлиқ маълумот берилмаганини аниқлади. Банкка нисбатан молиявий жарима қўлланилди, шунингдек, қонунбузилишни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатма берилди. 

Anor Bank реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди
Фото: AI/Pinkod.uz

Рақобат қўмитаси Anor Bank’нинг Instagram’даги акция рекламасида муҳим шартлар тўлиқ кўрсатилмаганини аниқлади. Банкка нисбатан молиявий жарима қўлланилди, бироқ жарима миқдори очиқланмаган.

Қўмита маълумотларига кўра, текширув Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати асосида ўтказилган. Унда банк томонидан акция доирасида эълон қилинган реклама ахборотида акция шартлари тўлиқ кўрсатилмагани юзасидан эътироз билдирилган.

Ўрганиш давомида рекламада молиявий хизматлар бўйича шартноманинг муҳим шартларидан бири ҳисобланган акциянинг амал қилиш шартлари, унга қўлланилган лимит ҳамда лимитдан ошган ҳолларда комиссия тўғрисидаги маълумотлар берилмагани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитасининг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 16, 21 ва 43-моддалари талаблари бузилиши аломатлари бўйича Anor Bank’га нисбатан иш қўзғатилган.

Ишни кўриб чиқиш якунларига кўра, банкка нисбатан молиявий жарима қўлланилган. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+