12 547.380 so‘m

decrease

-34.590

14 665.380 so‘m

decrease

-32.880

157.020 so‘m

decrease

-0.730

12 547.380 so‘m

decrease

-34.590

08 август, 18:03
Work&life

Amazon’нинг камтарона ҳикояси: ижарага олинган гараждан $2,4 трлнлик империягача

1994 йилда Жефф Безос ўзининг юқори маошли ишини ташлаб, ижарадаги гаражда онлайн китоб дўкони очди. Шовқинли серверлар ва бетон пол орасида туғилган ғоя бугун 2,4 трлн долларлик глобал империяга айланди.

Amazon’нинг камтарона ҳикояси: ижарага олинган гараждан $2,4 трлнлик империягача
Фото: AI / Pinkod.uz

Жефф Безоснинг ижарадаги оддий гараждан 2,4 триллион долларлик глобал империя раҳбарлигигача бўлган йўли бугун бизнес афсонасига айланган. Fortune нашри Amazon компаниясининг муваффақияти ҳақида мақола эълон қилди.

1994 йилда Безос инвестиция фирмасига витсе-президент лавозимида барқарор ва юқори маошли ишини тарк этиб, ўз бизнесини бошлашга қарор қилди. Ўша йили у Вашингтон штатидаги Беллевю шаҳрига кўчиб ўтди. Унинг дастлабки мақсади онлайн китоб дўкони очиш ва вақт ўтиши билан уни ҳамма нарсани сотадиган платформага айлантириш эди.

Amazon’нинг биринчи штаб-квартираси оддийгина ижарага олинган уй бўлиб, Безос ва унинг ўша пайтдаги рафиқаси Маккензи ёнма-ён ишлашар, китобларни қадоқлашар ва уларни почта орқали жўнатишар эди.Бетон пол, шовқинли серверлар, кичкина хона — мана шу оддий шароитларда “ҳамма нарсалар дўкони” ғояси туғилди. Безос шу даврданоқ ўзининг машҳур “1-кун” тамойилини белгилади: компания ҳар куни илк кундаги каби янгича ёндашув ва максимал эътибор билан ишлаши керак.

Икки пицца қоидаси

Безос бошидан бошлаб Amazon маданиятига уч асосий элементни сингдирди: инновация, таваккал қилиш ва маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилиш. У шунчалик қатъиятли эдики, ҳатто компанияни “Relentless” (тинимсиз) деб номламоқчи бўлган. Бугунги кунда ҳам relentless.com манзилига кирганингизда Амазонънинг расмий сайтига йўналтириласиз.

High-performing organization - the Amazon Two Pizza Team | AWS ...
 

Компаниянинг энг машҳур ёндашувларидан бири — “Икки пицца қоидаси” бўлди. Бу қоидага кўра, ҳар бир жамоа шунчалик кичик бўлиши керакки, уларни икки пицца билан тўйдириш мумкин бўлсин. Бундай ёндашув катта жамоалардаги бюрократияни камайтиради ва янги ғояларни тезда амалиётга жорий қилиш имконини беради.

Amazon шунингдек, “мижоз марказда” фалсафаси билан ажралиб туради. Ҳар бир қарор мижозлар учун қулайлик ва самарадорликни оширишга қаратилади. Тезкор етказиб бериш, соддалаштирилган қайтариш сиёсати ва мукаммал мижозларга хизмат кўрсатиш тизимлари айнан шу ёндашувдан келиб чиққан.

Бошланғич даврдаги қизиқарли эпизодлар

Ресурслар жуда чекланган пайтда Безос жамоаси учрашувларни маҳаллий Barnes & Noble китоб дўконида ўтказарди. Қизиқ томони шундаки, улар айнан энг йирик анъанавий китоб тармоғи жавонлари орасида унга рақиб бўладиган онлайн дўконнинг келажак стратегиясини муҳокама қилишарди.

Amazon дастлаб ишлатилган китоблар савдоси билан шуғулланди. Бу маҳсулотлар арзон, осон етказиладиган ва бозори кенг бўлгани учун энг яхши старт нуқтаси бўлди. Аммо Безос қисқа муддатли фойдадан воз кечди — барча даромадни қайта инвестиция қилиб, логистика, технологик инфратузилма ва мижозларга хизмат кўрсатиш тизимларини кучайтирди.

Компания фаолиятининг кенгайиши

Вақт ўтиши билан Amazon китоб билан чекланмай, кенг қамровли маҳсулот турларини таклиф қила бошлади. 

Bezos poses for a portrait in 1999, around the time Amazon began selling music, DVDs, video games, and gifts in addition to books.
Безос 1999 йилда, Amazon китоблардан ташқари мусиқа, DVD, видео ўйинлар ва совғаларни ҳам сота бошлаган пайтларда, портрет учун суратга тушади.

 

2000 йилларнинг ўрталарида ишга туширилган Amazon Web Services (АWС) компания тарихидаги бурилиш нуқтасига айланди. AWS бугун Netflix, Airbnb, NASA ва бошқа юзлаб йирик ташкилотларга хизмат кўрсатадиган энг йирик булутли ҳисоблаш платформасидир. Бу йўналиш Амазонънинг даромадларини кескин оширди ва компанияни молиявий жиҳатдан мустаҳкамлади.

Bezos unveils the Kindle 2, the latest version of Amazon’s electronic book reader, in 2009. Amazon’s Kindle first launched two years earlier in 2007 as a way to make digital reading a more “appealing” and “comfortable” experience, according to Amazon.
Безос 2009 йилда Amazon’нинг электрон китоб ўқувчиси бўлган Киндлеънинг энг сўнгги версияси - Kindle 2’ни тақдим этмоқда.

Amazon шунингдек, Kindle электрон китоб ўқув қурилмаси орқали бутун китоб саноатини ўзгартирди. Кейинчалик Alexa сунъий интеллект ёрдамчиси, Amazon Prime Video оқимли медиа платформаси ва бошқа инновацион маҳсулотлар ҳам компанияни глобал технология гигантига айлантирди.

2025 йил июль ҳолатига кўра, Амазонънинг бозор қиймати 2,4 триллион долларга етди. Бу уни дунёнинг тўртинчи энг қиммат компаниясига айлантирди. Жефф Безос 2021 йилда бош директор лавозимини Энди Жассига топширган бўлса-да, компания ҳануз “1-кун” руҳида бошқарилмоқда.

Amazon бугунги кунда фақат онлайн савдо эмас, балки булутли хизматлар, медиа, сунъий интеллект ва ҳатто логистика технологияларида ҳам етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Безоснинг гараждаги оддий бошланиши энди глобал миқёсдаги “тинимсиз” империяга айланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+