“Алоқабанк” устав капиталига хусусий инвесторлар қўшилиши кутилмоқда
Pinkod.uz номлари келтирилган 5 нафар инвесторнинг фаолиятини ўрганди. Улар орасидаги ўзаро боғлиқлик, микромолия ташкилотларига эгалик ва “Ishonch” дўконлар тармоғига алоқадорлик маълум бўлди.
2024 йил 11 декабрь куни АТ “Алоқабанк” томонидан ҳар бири бир сўмлик 500 миллиард дона қўшимча акциялар чиқарилди. Мазкур акциялар имтиёзли даврдан кейин беш нафар жисмоний шахслар орасида биржадан ташқари бозорда, тўғридан-тўғри жойлаштирилиши мумкин.
Рўйхатда 5 нафар инвесторнинг номлари келтирилган. Pinkod.uz уларнинг фаолиятини ўрганди.
Ахмедов Махмуд Мадаминович
Давлат реестрига кўра, у ҳозирда 4 та корхонада таъсисчилик қилмоқда:
- “Ishonch med klinik servis” МЧЖ — улуши 100%
- “Farg‘ona ishonch savdo” МЧЖ — улуши 86,86%
- “Nurafshon metan savdo” МЧЖ — улуши 50%
- “Rishton beton” МЧЖ — улуши 50%
Каримов Зоиржон Тохирович
Давлат реестрига кўра, у ҳозирда 3 та корхонада таъсисчилик қилмоқда:
- “Trust Trade Asia” МЧЖ — улуши 85%
- “The Road to Eternity” МЧЖ — улуши 100%
- “Quqonboy Fahri” МЧЖ — улуши 100%
Хайдаров Акрам Адхамович
Orginfo.uz сайтига қаралса, у 20 дан ортиқ корхонадарда таъсисчи бўлган. Шунингдек, Акрам Хайдаров ва Махмуд Аҳмедов “Farg‘ona ishonch savdo” МЧЖнинг биргаликдаги таъсисчиси бўлган.
Бироқ ҳозирда унинг барча корхоналардаги улушлари уч шахсга — Каххаров Фаррух Рахмонович, Мамадалиев Мухсинжон Абдурасулович, Тошназаров Маъруфжон Мухтаровичларга ўтказилган.
Юнусалиев Шухрат Рахимович
Давлат реестрига кўра, у ҳозирда 2 та ташкилотда таъсисчилик қилмоқда:
У, шунингдек, “Don`t Waste Time” МЧЖда ҳам 100 фоиз улуш билан таъсисчилик қилган, бироқ ташкилот 2024 йил 18 мартда “Evolution Networks” номи билан қайта ташкил этилган ва таъсисчилар сифатида Акрам Хайдаров компанияларидаги эгалик ўтказилган уч нафар шахс — Каххаров Фаррух Рахмонович, Мамадалиев Мухсинжон Абдурасулович, Тошназаров Маъруфжон Мухтаровичлар кўрсатилган.
Шунингдек, Зоиржон Каримов 100 фоиз улуш билан таъсисчиси ҳисобланган “Quqonboy Fahri” МЧЖнинг директори сифатида Шухрат Юнусалиев кўрсатилган.
Фозилов Ҳусанжон Неъматович
Давлат реестрига кўра, у ҳозирда 5 та ташкилотда таъсисчилик қилмоқда:
“Good Price Trade Center” МЧЖ — улуши 100%
“Hamroh mikromoliya tashkiloti” МЧЖ — улуши 18,23%
“Margilon gipermarketi” МЧЖ — улуши 11,17%
“New Important Trade Senter” МЧЖ — улуши 100%
“Endo-Art Technology” МЧЖ — улуши 0,05%
Шунингдек, ушбу инвесторлар муддатли тўловга маиший техника, электроника ва уй жиҳозларини харид қилиш имкониятини тақдим этувчи “Ишонч” дўконлар тармоғига алоқадор эканини тасдиқловчи маълумотлар ҳам бор.
Беш нафар инвесторга тегишли корхоналар ва “Ишонч” дўконлар тармоғининг юридик манзили бир жойда — Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида рўйхатдан ўтган.
Юқорида номлари келтирилган инвесторлардан Акрам Хайдаров 20 дан ортиқ корхоналардаги улушларини, Шухрат Юнусалиев эса 1 та фирмасидаги улушини уч кишига — Каххаров Фаррух Рахмонович, Мамадалиев Мухсинжон Абдурасулович, Тошназаров Маъруфжон Мухтаровичларга ўтказиб бергани юқорида келтирилди.
“Ишонч” дўконлар тармоғининг (“Ishonch kredit savdo” МЧЖ) 26 фоизига Мухсинжон Мамадалиев, 49 фоизига эса Фаррух Каххаров эгалик қилади.
Бундан ташқари, юқорида, биринчида келтирилган Ахмедов Махмуд Мадаминович “Farg‘ona ishonch savdo” МЧЖга 86,86% улуш билан таъсисчилик қилиши айтилди. Ушбу корхонанинг қолган 13,14 фоиз улушига ҳам Мухсинжон Мамадалиев эгалик қилади
Бу шуни англатадики, АТ “Алоқабанк” устав капиталига қўшилиши кутилаётган 5 нафар инвестордан камида 3 нафари де-факто ушбу дўкон таъсисчиларига алоқадор саналади.