12 447.350 so‘m

increase

86.490

14 545.970 so‘m

increase

66.460

146.080 so‘m

increase

0.420

12 447.350 so‘m

increase

86.490

1 кун аввал
Технология

Албания коррупцияга қарши курашиш учун сунъий интеллектни вазир этиб тайинлади

Diella номли виртуал вазир давлат тендерларини бошқаради ва хусусий компаниялар билан тузиладиган шартномаларни тақсимлайди. Бош вазир Эди Рама бу ташаббус орқали давлат харидларини “100 фоиз коррупциядан холи қилиш”ни мақсад қилмоқда.

Албания коррупцияга қарши курашиш учун сунъий интеллектни вазир этиб тайинлади
Фото: AI/Pinkod.uz

Албания ҳукумати тарихда илк бор сунъий интеллект ботини вазирлик лавозимига тайинлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Diella деб аталадиган бу виртуал вазир давлат тендерларини бошқаради ва хусусий компаниялар билан тузиладиган шартномаларни тақсимлайди.

Бош вазир Эди Рамага кўра, Diella пора ёки таҳдидларга берилмайди ва шу йўл билан давлат харидларида юз берадиган коррупцияни бутунлай йўқ қилиш мақсад қилинган.

Albania appoints AI-generated minister

Албанияда тендерлар соҳасида коррупция муаммоси узоқ йиллардан бери мавжуд. Мамлакат Болқон минтақасида гиёҳванд моддалар ва қурол савдосидан тушган пулларни “ювувчи” жиноий гуруҳлар маркази сифатида танилган. Шу сабабли Албаниянинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёни ҳам қийинлашиб келмоқда.

Ҳукумат ҳозирча Diella устидан қандай инсоний назорат бўлиши, уни манипуляция қилиш хавфлари қандай олди олиниши ҳақида изоҳ бермади.

Аслида Diella  йил бошида e-Albania рақамли платформасида виртуал ёрдамчи сифатида иш бошлаган эди. У анъанавий албан кийимида тасвирланади, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига овозли буйруқлар орқали хизмат кўрсатади. 

Бот электрон муҳр билан ҳужжатлар чиқаради ва шу орқали бюрократик кечикишларни камайтиради. Энди эса у ҳукумат даражасига кўтарилиб, давлат харидларини бошқариш вазифасини олди.

Лекин ҳамма ҳам бунга ишонмаяпти. Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилардан бири “Албанияда ҳатто Diella ҳам коррупцияга ботади” деб ёзди. Яна бири эса “Ўғрилик барибир давом этади, айб эса Diella'га юкланади” деб ҳазиллашди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+