12 048.840 so‘m

increase

62.280

13 741.700 so‘m

increase

50.050

152.880 so‘m

increase

0.790

12 048.840 so‘m

increase

62.280

2 соат аввал
Банк
65

Акмал Бакиев Anorbank бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Anorbank кузатув кенгаши Акмал Бакиевни банк бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинлади. У бунга қадар банкда бошқарувчи директор ва бошқарув аъзоси сифатида ишлаб келаётган эди.

Акмал Бакиев Anorbank бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди

Anorbank кузатув кенгаши 20 июль куни Акмал Акрамович Бакиевни бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ҳужжатга кўра, унинг бошқарувчи директор сифатидаги ваколатлари тугатилиб, бошқарув раиси ўринбосари ва бошқарув аъзоси сифатидаги ваколатлари бошланган.

Бакиев 2026 йил 11 март куни бошқарувчи директор лавозимида Anorbank бошқаруви таркибига киритилган эди. Шундай қилиб, у бошқарув аъзоси бўлганидан тўрт ой ўтиб раис ўринбосари лавозимига кўтарилди.

Акмал Бакиев ҳақида

Акмал Бакиев банк-молия соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга. У фаолиятини 2004 йил январда Ипотека-банкнинг Иқтисодий таҳлил департаментида бошлаган. 2004 йил октябрдан 2008 йил октябргача банкнинг Ғазначилик департаментида депозит операциялари ва дилинг йўналишларида турли лавозимларда ишлаган.

2009 йил май–сентябрь ойларида “УниКредит”да фаолият юритган. 2009 йил октябрда KDB Bank Uzbekistan’га ўтиб, дастлаб Ғазначилик департаменти бошлиғи ўринбосари, 2010 йил майдан 2012 йил мартгача эса департамент бошлиғи бўлган.

2012 йил мартдан 2016 йил майгача Uzbekistan GTL’да лойиҳа молиялаштириш бўйича менежер ўринбосари сифатида ишлаган. LinkedIn профилида у 2014 йил октябрдан 2015 йил мартгача компания бош бухгалтери лавозимини ҳам эгаллагани кўрсатилган. 2016 йил октябрдан 2022 йил январгача “Quality Assurance and Control Service” компаниясида бизнесни ривожлантириш бўйича менежер бўлган.

Бакиев 2022 йил январда Ипак Йўли Банкка ўтган. 2022 йил январь–июль ойларида кредит таваккалчиликлари ва комплаенс-назорат бўлинмасига, 2022 йил августдан 2023 йил декабргача ликвидлик ва бозор таваккалчиликларини бошқариш бўлинмасига, 2024 йил январдан 2025 йил апрелгача эса корпоратив риск-менежмент департаментига раҳбарлик қилган.

Anorbank’даги фаолиятини 2025 йил майда бошқарув раиси маслаҳатчиси сифатида бошлаган. 2025 йил июнь–декабрь ойларида Таваккалчиликларни бошқариш департаменти директори ва рисклар бўйича директор — CRO, 2026 йил январдан эса бошқарувчи директор ва бошқарув аъзоси бўлиб ишлаган. 2026 йил 20 июлда у банк бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Бакиев 1998–2002 йилларда Тошкент молия институтида банк иши йўналишида таҳсил олган. 2008–2009 йилларда Италиянинг Ка’ Фоскари Венеция университетида “УниКредит”нинг банк иши ва тадбиркорлик бўйича магистрлик дастурини тамомлаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+