12 557.560 so‘m

decrease

-34.150

14 809.130 so‘m

decrease

-12.570

159.440 so‘m

decrease

-0.740

12 557.560 so‘m

decrease

-34.150

14 соат аввал
Технология

AI иш ўринларини яратадими ёки йўқ қиладими? Технология етакчилари турли фикрда

Сунъий интеллект (AI) иш бозори келажагига қандай таъсир кўрсатади? Бу масала ҳозирда долзарб муҳокама мавзусига айланган. Технология соҳасидаги етакчилар AI туфайли иш ўринлари кўпаядими ёки йўқоладими, деган саволга турлича ёндашмоқда.

AI иш ўринларини яратадими ёки йўқ қиладими? Технология етакчилари турли фикрда
Фото: AI / Pinkod.uz

Сунъий интеллект (AI) иш бозори келажагига қандай таъсир кўрсатади? Бу масала ҳозирда долзарб муҳокама мавзусига айланган. Технология соҳасидаги етакчилар AI туфайли иш ўринлари кўпаядими ёки йўқоладими, деган саволга турлича ёндашмоқда.

Дарио Амодеи

Anthropic стартапининг бош директори Дарио Амодеига кўра, келгуси беш йил ичида AI оқ ёқали (офис) ишларнинг 50 фоизини йўқ қилиши мумкин. У май ойида Axiosга берган интервьюсида бу таҳдидга ҳукумат ва AI компаниялари ҳозирдан тайёр туриши кераклигини таъкидлади. Амодеи ишсизлик даражаси 10–20% гача ошиши мумкинлигини айтди ва айниқса технология, молия, юридик ва консалтинг каби соҳаларда кириш даражасидаги ишлар хавф остида эканини огоҳлантирди.

Женсен Хуанг

Аммо Nvidia раҳбари Женсен Хуанг бу фикрларга қатъий қарши чиқди:

“Мен Амодеи айтганларнинг деярли ҳеч бирига қўшилмайман”, — деди у Vivatech конференциясида. 

Унга кўра, AI ишларни ўзгартиради, лекин бу янги ижодий имкониятлар очади ва ҳаммани ўзгаришга мажбур қилади. У AI’ни хавфли деб ҳисобламайди ва бу технологиядан фақат битта компания фойдаланиши керак деган фикрни рад этди.

Янн ЛеКун

Meta компаниясининг бош AI олими Янн ЛеКун ҳам Хуангни қўллаб-қувватлаб, LinkedInдаги постида:

“Мен Женсен билан бир фикрдаман ва деярли Амодеи айтганларга қўшилмайман”, — деб ёзди.

 ЛеКуннинг фикрича, инсонлар AI тизимлари билан "хўжайин-ходим" муносабатида бўлади ва технологияларни бошқариш инсоният қўлида қолади.

Демис Хассабис 

Google DeepMind асосчиларидан бири Демис Хассабис эса AI техника билимга эга мутахассисларни кучайтиради ва янги, фойдали иш ўринларини яратади, деб ҳисоблайди. У ёшларни ҳануз STEM фанларига (математика, физика, информатика) эътибор қаратишга чақирди.

Жеффри Хинтон

AI соҳасининг “отаси” сифатида танилган Жеффри Хинтон эса эҳтиёткор ёндашмоқда. У:

“AIдан ҳимояланган иш топиш учун жуда юқори кўникмага эга бўлиш керак”, — деб ҳисоблайди. 

Хинтон паралегаллар, колл-марказ ходимлари ва бошқа ақлий меҳнат билан шуғулланувчиларни хавф остида деб ҳисоблайди. Унга кўра, жисмоний меҳнат талаб қилинадиган касблар, масалан, сантехниклик, нисбатан хавфсизроқ.

Сэм Алтман

OpenAI бош директори Сэм Алтман эса иш ўринлари ўзгаришини тан олади:

“AI жуда кўп ишларни ўзгартиради, баъзиларини йўқ қилади, янгиларини яратади”, — деди у. 

У ҳозирнинг ўзида AI агентлар баъзи компанияларда кичик ходимлар сифатида иш юритаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, у одамлар ҳали гуманоид роботлар ҳаётимизга кириб келишини тўлиқ тасаввур қилмаётганини айтиб, бу яқин орада ҳақиқатга айланиши мумкинлигини билдирди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+