12 053.460 so‘m

decrease

-63.890

14 026.610 so‘m

decrease

-42.850

152.430 so‘m

increase

2.940

12 053.460 so‘m

decrease

-63.890

1 кун аввал
Банк
45

9 ойда Ўзбекистон банклари кредит портфели 49 трлн сўмга ошди

2025 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Ўзбекистон банк тизимининг жами кредит портфели 582,2 триллион сўмни ташкил этди. Бу йил бошига нисбатан 49,1 триллион сўмга кўпдир. Шу билан бирга, муаммоли кредитларнинг умумий кредитлардаги улуши 4 фоиздан 3,7 фоизгача камайди.

9 ойда Ўзбекистон банклари кредит портфели 49 трлн сўмга ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон банк тизимининг жами кредит портфели 582,2 триллион сўмни ташкил этди. Бу йил бошига нисбатан 49,1 триллион сўмга кўпдир.

Кредит портфелининг ўсиши давлат улуши мавжуд банкларда 28,2 триллион сўмни, хусусий банкларда эса 20,9 триллион сўмни ташкил этди.

Жами банклардаги муаммоли кредитлар ҳажми 21,3 триллион сўм атрофида бўлиб, деярли ўзгаришсиз қолди. Шу билан бирга, муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши 4 фоиздан 3,7 фоизгача қисқарди.

Йил бошига нисбатан кредит портфели фақат Ўзмиллийбанкда камайди — 3,2 триллион сўмга. Бошқа барча давлат банкларида ўсиш кузатилди. Хусусан, Агробанк портфели 17,6 триллион сўмга ошиб, 77 триллион сўмдан ортди ва мамлакатда иккинчи энг катта кредит портфелига эга банкка айланди. Шунингдек, Алоқабанк (+4,0 трлн сўм) ва Микрокредитбанк (+2,6 трлн сўм) кўрсаткичлари ҳам сезиларли ўсди.

Хусусий банклар орасида эса энг катта пасайиш Tenge Банкда қайд этилди — портфель 429 миллиард сўмга камайиб, 3,8 триллион сўмни ташкил этди. Шунингдек, Ipoteka Bank (-113 млрд сўм), Asia Alliance Bank (-119,2 млрд сўм) ва Uzum Bank (-63,8 млрд сўм)да ҳам кредит қолдиғи қисқарган.

Шу билан бирга, TBC Bank (+3,4 трлн сўм), Капиталбанк ва Ҳамкорбанк (+3,1 трлн сўмдан), Hayot Bank (+2,3 трлн сўм) ҳамда Анорбанк (+2,2 трлн сўм) фаол ўсиш қайд этган хусусий банклар бўлди.

Муаммоли кредитлар кесимида Ипотека Банк (-1,4 трлн сўм), Бизнесни ривожлантириш банки (-504,2 млрд сўм), Агробанк (-315,2 млрд сўм) ва Халқ банки (-117 млрд сўм) муаммоли қарзларни камайтиришга эришган.

Аксинча, Ўзсаноатқурилишбанк (+443 млрд сўм), TBC Bank (+328 млрд сўм), Анорбанк (+228 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (+217 млрд сўм) ва Davr Bank (+216 млрд сўм)да муаммоли кредитлар ҳажми ошган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+