5 граммли олтин қуймаси нархи илк бор 8,3 млн сўмдан ошди
Шу тариқа, олтин нархи йил бошидан бери 41-марта рекордни янгилади. Йил бошидан бери олтин қуймалари нархи 43,7 фоизга юқорилади. Шунингдек, глобал миқёсда олтин нархи бир унция учун $4 150 дан ошди.

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи янги рекорд ўрнатди. 14 октябрь ҳолатига кўра, Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган олтин қуймасининг бир грамм нархи 1 млн 663 минг сўмни ташкил қилди.
Шу тариқа, олтин нархи йил бошидан бери 40-марта рекордни янгилади.
Қуймалар нархи қуйидагича белгиланди:
- 5 грамм — 8 млн 314 минг сўм
- 10 грамм — 16 млн 628 минг сўм
- 20 грамм — 33 млн 255 минг сўм
- 50 грамм — 83 млн 138 минг сўм
- 100 грамм — 166 млн 276 минг сўм
Шундай қилиб, 5 граммли олтин қуймаси илк маротаба 8,3 миллион сўмдан ошди.
Йил бошидан бери олтин қуймалари нархи 43,7 фоизга ошди. Мисол учун, жорий йилнинг 3 январь куни 22,6 млн сўмга 20 граммли олтин қуймаси сотиб олинганда, айни пайтга келиб уни қарийб 33,3 млн сўмга сотиш мумкин. 10 ойлик фойда 10,6 млн сўмни ташкил этмоқда.
Олтин нархининг ошиши бевосита жаҳон бозори билан боғлиқ. 14 октябрь куни глобал миқёсда олтин нархи бир унция учун $4 150 дан ошди. Хабар тайёрланаётган пайтда қимматбаҳо металл $4 162 дан савдо қилинмоқда.