12 042.490 so‘m

decrease

-18.060

14 147.520 so‘m

decrease

-35.690

160.550 so‘m

decrease

-0.770

12 042.490 so‘m

decrease

-18.060

3 соат аввал
Банк
19

2027 йилдан ёш оилаларга Марказий банк асосий ставкасида (14 фоиз) ипотека кредитлари ажратилади

2027 йилдан ёш оилалар учун ипотека кредитлари ажратишнинг янги тартиби амал қилади. Бунда кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Кредитлар фақат ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган ҳамда сўнгги 3 йилда уларнинг номида кўчмас мулк бўлмаган оилаларга ажратилади.

2027 йилдан ёш оилаларга Марказий банк асосий ставкасида (14 фоиз) ипотека кредитлари ажратилади
Фото: AI/Pinkod.uz

“Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–66-сон, 2026 йил 20 апрель) қабул қилинди.

Фармон билан 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда унинг устувор йўналишлари белгиланди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлгача нодавлат қўшимча таълим хизматлари кўрсатувчи субъектларнинг юқори натижаларга эришган ўқитувчилари хорижий илғор таълим марказларига стажировкага юборилади.

Олис ва чекка ҳудудларда хорижий тилларни ўқитиш бўйича нодавлат қўшимча таълим хизматларини ташкил этиш учун фоизсиз қарз (ссуда) ажратилади. Шунингдек, фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган субъектларга БҲМнинг 730 бараваригача миқдорда фоизсиз қарз берилади.

2027 йил 1 январдан уй-жойга муҳтож ёш оилаларга бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратиш йўлга қўйилади.

Ипотека дастури доирасида кредитлар бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Қуйидаги ижтимоий мезонларга мос келадиган ёш оилаларга ипотека кредити ажратилади:

  • ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган бўлиши;
  • ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи номида сўнгги 3 йилда мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжуд бўлмаслиги.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+