11 891.180 so‘m

decrease

-46.710

13 753.340 so‘m

decrease

-15.820

141.830 so‘m

increase

0.070

11 891.180 so‘m

decrease

-46.710

Якин 24 дақиқа ичида
Банк
76

2027 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулкни муддатли тўлов хизмати орқали сотиб олиб бўлмайди

Шунингдек, муддатли тўлов компаниялари Марказий банк назоратига ўтказилиб, хизмат кўрсатиш учун махсус реэстрга кириши керак бўлади. 

2027 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулкни муддатли тўлов хизмати орқали сотиб олиб бўлмайди

Президентнинг 14 августдаги ПҚ–294-сон қарори билан Ўзбекистонда муддатли тўлов хизматларини тартибга солиш тизими жорий этилмоқда.

Қарорга кўра, муддатли тўлов хизматини кўрсатувчи компаниялар Марказий банк шакллантирадиган махсус реэстрга киритилади. Банклар ва микромолия ташкилотлари Марказий банкни хабардор қилиш, бошқа юридик шахслар эса ҳисоб рўйхатидан ўтиш орқали реэстрга киради.

Қарор билан муддатли тўлов шартномаларига бир қатор чекловлар қўйилди. Жумладан, муддатли тўлов асосида сотиладиган товар, иш ёки хизматнинг қиймати 250 БҲМдан ошмаслиги керак.

1 сентабрдан амалдаги 440 минг сўмлик БҲМ бўйича бу 110 млн сўмга тенг. Бироқ шартнома тузиладиган вақтда БҲМ ўзгарса, максимал миқдор ҳам шунга мос равишда ўзгаради.

Истеъмолчининг шартнома бўйича мажбуриятлари энг кўпи билан 12 ой давом этиши мумкин. Кўчмас мулк, муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулкни ушбу хизмат орқали сотиш мумкин эмас.

Операторлар комиссия, устама ва товарнинг якуний қийматига қўшиладиган бошқа тўловларни шартномада алоҳида кўрсатиши шарт.

Асосий қарздан ташқари барча тўловлар — воситачилик ҳақи, жарима, пеня ва бошқа жавобгарлик чоралари йиғиндиси бир йилда муддатли тўлов миқдорининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

Бундан ташқари, мижоз қарзни исталган вақтда тўлиқ ёки қисман муддатидан олдин ёпиши мумкин. Бунинг учун ундан қўшимча комиссия, жарима ёки пеня ундириш тақиқланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+