12 019.080 so‘m

decrease

-82.760

13 689.730 so‘m

decrease

-122.100

153.870 so‘m

increase

0.120

12 019.080 so‘m

decrease

-82.760

Якин 2 соат ичида
Банк
19

2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон банкларидаги NPL ҳажми 27,1 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон банкларидаги муаммоли кредитлар ҳажми 4,89 трлн сўмга кўпайиб, 22,94 трлн сўмга етди. 

Энг катта ўсиш Микрокредитбанк, Халқ банки ва Агробанкда кузатилди. 

Муаммоли кредитларнинг кредит портфелидаги улуши бўйича эса TBC Bank 12,1 фоиз билан энг юқори кўрсаткични қайд этди. 

2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон банкларидаги NPL ҳажми 27,1 фоизга ошди

Биринчи ярим йиллик якунида Ўзбекистон банклари кредит портфели 642,81 трлн сўмга етди. Ўсиш 38,81 трлн сўм ёки 6,4 фоизни ташкил этди.

Шу даврда муаммоли кредитлар 4,89 трлн сўм ёки 27,1 фоизга кўпайиб, 22,94 трлн сўмга чиқди. Яъни NPL ҳажми умумий кредит портфелига қараганда тўрт баравардан тезроқ ўсган. Натижада унинг жами кредитлардаги улуши 3 фоиздан 3,6 фоизгача кўтарилди.

Давлат улуши мавжуд банкларнинг муаммоли кредитлари ярим йилликда 3,61 трлн сўмга ошиб, 16,45 трлн сўмга етди. Бу банк тизимидаги жами NPLнинг 71,7 фоизига тенг.

Айни пайтда давлат банклари мамлакат кредит портфелининг 65,7 фоизини эгаллайди. Яъни уларнинг муаммоли кредитлардаги улуши кредит бозоридаги улушидан 6 фоиз пунктга юқори.

Хусусий ва хорижий банкларнинг NPL ҳажми эса 1,28 трлн сўмга ошиб, 6,50 трлн сўмни ташкил этди. Ушбу гуруҳда муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши 2,9 фоизга тенг.

Энг катта ўсиш Микрокредитбанкда

Ярим йилликда муаммоли кредитлар энг кўп Микрокредитбанкда ошган. Банкнинг NPL ҳажми 894 млрд сўмдан 1,80 трлн сўмга етди. Ўсиш 902 млрд сўм ёки 100,9 фоизни ташкил этди.

Кейинги ўринларни Халқ банки ва Агробанк эгаллади. Халқ банкидаги муаммоли кредитлар 501 млрд сўмга, Агробанкда эса 493 млрд сўмга кўпайган.

БанкКредит портфелиNPL ҳажмиЙил бошидан ўзгариш
Микрокредитбанк22,84 трлн сўм1,80 трлн сўм+902 млрд сўм
Халқ банки37,40 трлн сўм1,53 трлн сўм+501 млрд сўм
Агробанк91,21 трлн сўм3,19 трлн сўм+493 млрд сўм
Анорбанк12,14 трлн сўм901 млрд сўм+422 млрд сўм
TBC Bank8,32 трлн сўм1,01 трлн сўм+418 млрд сўм
Бизнесни ривожлантириш банки25,78 трлн сўм1,49 трлн сўм+376 млрд сўм
Асакабанк40,43 трлн сўм1,87 трлн сўм+372 млрд сўм
Ўзсаноатқурилишбанк60,99 трлн сўм1,99 трлн сўм+345 млрд сўм
Алоқабанк21,65 трлн сўм782 млрд сўм+305 млрд сўм
Ипак йўли банк18,75 трлн сўм405 млрд сўм+225 млрд сўм

Биринчи бешта банкдаги ўсишнинг ўзи 2,74 трлн сўмни ташкил этди. Бу банк тизимидаги соф ўсишнинг қарийб 56 фоизига тенг.

Айрим банкларда ўсиш суръати юқорироқ бўлган. Жумладан, Orient Finance банкдаги NPL 21 млрд сўмдан 224 млрд сўмга, Universal bankда эса 11 млрд сўмдан 49 млрд сўмга ошган.

Қайси банкларда NPL камайди?

Йил бошидан муаммоли кредитлар ҳажмини энг кўп Капиталбанк камайтирган. Банкдаги NPL 1,02 трлн сўмдан 822 млрд сўмга тушди. Камайиш 198 млрд сўм ёки 19,4 фоизни ташкил этди.

Ипотека-банкдаги муаммоли кредитлар эса 164 млрд сўмга қисқариб, 1,09 трлн сўмни ташкил қилган.

Банк1 январь1 июльКамайиш
Капиталбанк1 020 млрд сўм822 млрд сўм−198 млрд сўм
Ипотека-банк1 257 млрд сўм1 093 млрд сўм−164 млрд сўм
Пойтахт банк69 млрд сўм37 млрд сўм−32 млрд сўм
Ziraat Bank Uzbekistan84 млрд сўм72 млрд сўм−12 млрд сўм
Ҳаёт банк186 млрд сўм183 млрд сўм−3 млрд сўм

Энг катта муаммоли кредитлар қайси банкларда?

Мутлақ миқдорда энг катта муаммоли кредит портфели Ўзмиллийбанкда сақланиб қолмоқда — 3,21 трлн сўм. Агробанк 3,19 трлн сўм билан ундан атиги 17 млрд сўм ортда турибди.

БанкNPL ҳажми
Ўзмиллийбанк3,21 трлн сўм
Агробанк3,19 трлн сўм
Ўзсаноатқурилишбанк1,99 трлн сўм
Асакабанк1,87 трлн сўм
Микрокредитбанк1,80 трлн сўм
Халқ банки1,53 трлн сўм
Бизнесни ривожлантириш банки1,49 трлн сўм
Ипотека-банк1,09 трлн сўм
TBC Bank1,01 трлн сўм
Анорбанк901 млрд сўм

Ушбу ўнта банк ҳиссасига тизимдаги жами муаммоли кредитларнинг қарийб 84 фоизи тўғри келади.

NPL улуши энг юқори банк — TBC Bank

Муаммоли кредитларни банкнинг умумий кредит портфелига нисбатан ҳисоблаганда энг юқори кўрсаткич TBC Bank’да қайд этилган. Банкда NPL улуши 12,1 фоизни ташкил этган. Йил бошида бу кўрсаткич 5,7 фоиз эди.

Кейинги ўринларда 7,9 фоиз билан “Микрокредитбанк”, 7,4 фоиз билан “Анорбанк”, 7,3 фоиз билан “Пойтахт банк”, 6,8 фоиз билан AVO bank ва 6,7 фоиз билан Garant bank жойлашган.

KDB Bank Ўзбекистон, Octobank ва Uzum bankда муаммоли кредитлар қайд этилмаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+