12 195.500 so‘m

increase

15.630

14 049.220 so‘m

decrease

-30.710

149.710 so‘m

increase

1.190

12 195.500 so‘m

increase

15.630

4 соат аввал
Банк
14

2026 йил бошидан бери аҳоли банкларга 3,9 млрд доллар сотди

2026 йилнинг январь–февраль ойларида аҳоли томонидан банкларга сотилган валюта ҳажми 3,9 млрд долларни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2024 йилдаги 2,1 млрд долларга нисбатан сезиларли ўсган. Шу билан бирга, валюта бозорида курс тебранишлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 баробарга ошган.

2026 йил бошидан бери аҳоли банкларга 3,9 млрд доллар сотди
Фото: AI/Pinkod.uz

Жорий йилнинг дастлабки икки ойида аҳоли банкларга 3,9 млрд доллар сотди. Бу ҳақда Марказий банк инфографикасида келтириб ўтилган.

Банклар орқали амалга оширилган валюта операцияларида ҳам ўсиш қайд этилган. 

Аҳоли томонидан банкларга сотилган валюта ҳажми 2024 йилдаги 2,1 млрд доллардан 2026 йилда 3,9 млрд долларгача ошган. Шу билан бирга, аҳолининг валюта хариди ҳам 1,4 млрд доллардан 2 млрд долларгача кўпайган.

Юридик шахслар операцияларида эса аксинча манфий сальдо сақланиб қолмоқда. 2026 йилда компаниялар томонидан банклардан харид қилинган валюта ҳажми 7,45 млрд долларни ташкил этган бўлса, сотув 4,06 млрд доллар атрофида қайд этилган. Натижада юридик шахслар бўйича сальдо 3,38 млрд доллар минус кўрсаткичда қолган.

Валюта курси динамикасида ҳам ўзгариш кузатилган. 2025 йил бошида доллар курси 12 920 сўм атрофида шаклланган бўлса, 2026 йил январь–февраль ойларида ўртача қиймат 12 025–12 136 сўм оралиғида қайд этилган. Икки томонлама ўртача тебраниш 32,1 сўмни (0,27 фоиз) ташкил этган.

2026- йил январь-февраль ойларида валюта курсининг икки томонлама ўртача тебранувчанлиги 2025 йилнинг ушбу даврига нисбатан 2,6 баробарга юқори бўлди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+