13 декабрь, 16:31
2024 йилнинг 11 ойида энг кўп солиқ тўлаган йирик корхоналар маълум бўлди
Мазкур корхоналар томонидан тўланган солиқлар суммаси жами йирик солиқ тўловчилар тўлаган миқдорнинг 61 фоизини ташкил этган.
Солиқ қўмитаси 2024 йилнинг ўтган 11 ойида энг кўп солиқ тўлаган йирик солиқ тўловчиларни эълон қилди.
Топ 10 давлат улуши бор корхоналар орасида:
- “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ — 24,8 трлн сўм билан етакчилик қилган.
- “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ — 7,9 трлн сўм билан 2-ўринда қайд этилган.
- “Навоийуран” ДК — 3,9 трлн сўм билан 3-ўринда жойлашган.
- “Ўзбекнефтгаз” АЖ — 3,8 трлн сўм билан 4-ўринни эгаллаган.
- UzAuto Motors АЖ — 3,2 трлн сўм билан 7-ўринни банд этган.
Хусусий сектор корхоналари орасида:
- UZBAT АЖ ҚК — 2,6 трлн сўм билан 1-ўринни эгаллаган.
- Tashkent Tobacco МЧЖ — 882,4 млрд сўм билан 2-ўринда.
- Enter Engineering LTD — 844,4 млрд сўм билан 3-ўринда.
- GID License Plate МЧЖ ХК — 759,9 млрд сўм билан 4-ўринда.
- Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan МЧЖ ҚК — 572,6 млрд сўм билан 5-ўринда бўлган.
- Unitel MCHJ QK (Beeline) 542,1 млрд сўм билан 6-ўринни эгаллаган.
- Angelsey Food МЧЖ (“Корзинка”) — 306 млрд сўм билан ТОП-10 рўйхатини якунлаган.
Банклар орасида:
- “Миллий банк” АЖ — 1,1 трлн сўм солиқ тўлаган ва энг юқори кўрсаткични қайд этган.
- “Капитал банк” — 526 млрд сўм билан банклар орасида иккинчи ўринни эгаллаган.
- “Ҳамкорбанк” — 480 млрд сўм билан мазкур соҳада топ учталикни якунлаб берган