12 967.000 so‘m

increase

11.740

13 352.120 so‘m

increase

25.040

126.490 so‘m

increase

0.050

12 967.000 so‘m

increase

11.740

07 январь, 20:31
Солиқ

2024 йилдаги умумий солиқ тушумлари ҳисоботи маълум қилинди

Ўтган йилда жами солиқ тушумлари 20% га ўсиб, қарийб 200 трлн сўмни ташкил этди.

 

Ижтимоий кешбек тизим орқали давлат бюджетидан 24,6 млрд сўмлик кешбек қайтарилди.

 

Онлайн чеклар таҳлили ёрдамида дориларга талаб юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш ва тезкор чоралар кўриш имконияти яратилди.

2024 йилдаги умумий солиқ тушумлари ҳисоботи маълум қилинди
Фото: AI

7 январь куни Ахборот ва оммавий-коммуникациялар агентлигида Солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилдора Ҳошимова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда солиқ тизимидаги ютуқлар ва рақамлаштириш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.

Асосий кўрсаткичлар:

Республика бўйича тушумлар: 199,6 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланиб, 20% ўсишга эришилди. Туман ва шаҳар бюджетига тушумлар эса 24% га ошди. Тошкент шаҳри (27%), Сирдарё (25%), Тошкент вилояти (23%) энг юқори ўсиш қайд этди.

Мол-мулк ва ер солиқлари: 31,4% ўсиш (+1,4 трлн сўм), Тошкент шаҳри (+63,6%), Тошкент вилояти (+42,5%) ва Андижонда (+37,6%) кузатилди.

Акциз солиғи (АОС) тушумлари: 17,5% ўсиш (+421,4 млрд сўм), Бухоро ва Наманганда (+22,8%), Хоразмда (+22,3%) кузатилди.

Фойда солиғи: 29,1% ўсиш (+11,9 трлн сўм), Сирдарёда 1,8 бараварга, Қорақалпоғистон Республикасида 1,5 бараварга ошган.

ҚҚС: 16,4% ўсиш (+5,6 трлн сўм), Сирдарёда 39,2%, Тошкент шаҳрида 31,7%, Тошкент вилоятида 27,6%, Жиззах вилоятида 25,8%, Қорақалпоғистон Республикасида - 23,7% ўсди.

Тадбиркорлик фаолиятидаги натижалар:

Солиқ органлари томонидан вақтинча молиявий қийинчиликка дуч келган 64,5 мингта кичик тадбиркорлик субъектлари фаолияти тикланиб, 134,8 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. “Автокамерал” тизими ёрдамида 37,9 трлн сўмлик қайта ҳисоботлар тақдим этилиб, хатоликлар бартараф этилди ва 13,8 трлн сўмлик молиявий жарималарнинг олди олинди.

Рақамлаштириш ва автоматлаштириш:

Солиқ маъмуриятчилиги учун ягона рақамли платформа яратилиб, замонавий технологиялар жорий қилинди. ҚҚС (93%), ер ва мол-мулк солиқлари ҳамда АОС ҳисоботи 100% автоматик шаклланмоқда.

Электрон ҳисоб-фактура (ЭҲФ) орқали жами товар айланмаси 17% ўсди. Онлайн-НКТ орқали 1 миллиарддан ортиқ чек расмийлаштирилиб, 261,1 трлн сўмлик айланма қайд этилди.

“Солиқ” мобил иловаси орқали тадбиркорлар ва фуқароларга дунёнинг исталган нуқтасидан хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилди. Иловадан биргина декабрь ойида 115 млн мартадан кўп фойдаланилган.

Субсидия ва кешбеклар:

“Қуёшли хонадон” хизмати орқали 10,2 минг нафар фойдаланувчига 11,6 млрд сўм, “Ижтимоий кешбек” хизмати орқали 135,7 мингта фойдаланувчига 24,6 млрд сўмлик субсидия ва кешбеклар бюджетдан қайтарилди.

Шунингдек, харидорларга берилаётган онлайн чеклар таҳлили орқали қайси ҳудудда қандай дориларга талаб кучайганлигига қараб, касалликларнинг олдини олишга қарши тезкор қарор қабул қилиш имконияти яратилди. Яқин келажакда эса ҳар бир маҳсулот бўйича истеъмол эҳтиёжи ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш имкони пайдо бўлади. Бу орқали бюджет маблағлари тақсимотида аҳоли эҳтиёжига қараб истеъмол товарлари импорт-экспорти, ишлаб чиқариш ёки етиштириш ҳажмини олдиндан белгилашга имкон беради.

2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар:

  1. Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни рақамли трансформация орқали янада яхшилаш.
  2. KPI мезонлари асосида маҳаллабай ва корхонабай ишлаш тизимини ривожлантириш.
  3. Яширин иқтисодиётга қарши курашда солиқ назорати инструментларини такомиллаштириш.
  4. Давлат улуши юқори бўлган корхоналарда харажатларни назорат қилиш ва солиқ мониторингини жорий этиш.
  5. 2025 йилда 224 трлн сўм солиқ тушумларини таъминлаш.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+