12 931.940 so‘m

decrease

-8.170

14 107.450 so‘m

increase

51.900

150.180 so‘m

increase

4.560

12 931.940 so‘m

decrease

-8.170

06 февраль, 18:07
Солиқ

2024 йилда аҳолига 1 трлн сўмдан ортиқ кешбек тўлаб берилди

Энг кўп кешбек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги фойдаланувчиларга қайтарилган бўлса, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари энг кам кўрсаткични қайт этган.

2024 йилда аҳолига 1 трлн сўмдан ортиқ кешбек тўлаб берилди
Фото: AI / Pinkod.uz

Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, йил давомида жами 5,6 млн фойдаланувчи тизимдан фойдаланган бўлса, декабрь ойида бу кўрсаткич 3,026 миллионни ташкил этди, яъни йил давомидаги фойдаланувчиларнинг 53,6 фоизи айнан декабрь ойида фаол бўлган. Бу эса мавсумий харидларнинг юқори фаоллигидан далолат беради.

Йил давомида қайд этилган чеклар сони 1 млрд донадан ошиқни ташкил этган бўлса, декабрь ойида бу кўрсаткич 114,8 миллион дона бўлиб, умумий йил кўрсаткичининг 11,2 фоизини ташкил этди.

Тўланган кешбек суммалари бўйича йил давомида 1,05 трлн сўм аҳолига қайтарилган, декабрь ойида эса бу кўрсаткич 89,2 миллиард сўмни ташкил этди.

Йил давомида Тошкентда 412,2 миллиард сўм кешбек тўланган бўлса, декабрь ойида бу кўрсаткич 36,1 миллиард сўмни ташкил этди. Тошкент вилояти йиллик 107,1 миллиард сўм билан иккинчи ўринни эгаллади. Самарқанд вилояти(93,2 млрд сўм), Фарғона(75,6 млрд сўм) ва Андижон(52 млрд сўм) вилоятлари ҳам юқори иқтисодий кўрсаткичларга эга бўлди.

Нисбатан паст кўрсаткичлар Сирдарё ва Жиззах вилоятларида қайд этилди, бу ҳудудларда йил давомида мос равишда 15,5 миллиард ва 22,5 миллиард сўм тўланган бўлса, декабрь ойида бу суммалар 1,3 миллиард ва 1,9 миллиард сўмни ташкил этди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+