12 009.270 so‘m

decrease

-51.570

13 688.170 so‘m

decrease

-66.010

153.750 so‘m

decrease

-1.250

12 009.270 so‘m

decrease

-51.570

27 март, 12:38
Иқтисодиёт
509

100 долларлик купюрада Доналд Трамп имзоси пайдо бўлади

Ёздан бошлаб АҚШ қоғоз пулларида илк бор амалдаги президент Доналд Трамп имзоси пайдо бўлади. Бу ўзгариш АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан жорий этилмоқда. Шу билан бирга, 1861 йилдан бери доллар купюраларида бўлиб келган АҚШ ғазначиси имзоси анъанаси тугайди.

100 долларлик купюрада Доналд Трамп имзоси пайдо бўлади
Фото: AI/Pinkod.uz

АҚШ Молия вазирлиги маълум қилишича, ёз ойларидан бошлаб янги доллар купюраларида президент Доналд Трамп имзоси бўлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Шу тариқа, АҚШ тарихида илк марта амалдаги президент имзоси федерал қоғоз пулларда акс этади.

Янги дизайндаги банкнотлар АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан чиқарилмоқда. Улар билан бирга яна бир муҳим ўзгариш ҳам киритилади — 165 йиллик анъана бекор қилиниб, купюралардан АҚШ Ғазначиси имзоси олиб ташланади.

Биринчи бўлиб янги $100 купюралари чоп этилади. Уларда президент Доналд Трамп ҳамда АҚШ Молия вазири Скотт Бессент имзолари бўлади. Ушбу банкнотлар июнь ойида босиб чиқарилиши режалаштирилган ва бир неча ҳафта ичида банклар орқали муомалага кириши мумкин.

Мазкур қарор Трамп маъмурияти томонидан президент номини турли давлат объектлари, дастурлари ва ҳатто эсдалик тангаларида акс эттиришга қаратилган сиёсатнинг навбатдаги қадамларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+