Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Хотира ва қадрлаш куни ҳамда дам олиш кунлари жами 23 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда

Хотира ва қадрлаш куни ҳамда дам олиш кунлари айрим банклар томонидан қулайлик яратиш мақсадида хизматлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
9, 10, 11 май кунлари жами 23 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда:
Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.
Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.