12 910.150 so‘m

decrease

-14.770

14 660.770 so‘m

increase

40.100

159.780 so‘m

decrease

-0.160

12 910.150 so‘m

decrease

-14.770

30 апрель, 11:45
Солиқ

Apple, Meta, Google ва OpenAI: хорижий гигантлар Ўзбекистонда қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

Биринчи чорак бўйича хорижий компаниялар томонидан тўланган жами солиқ миқдори 1,5 баробарга ўсиб, 36,2 млрд сўмни ташкил этди. 

Энг кўп солиқ тўлаган компания 10,67 млрд сўм билан Apple бўлди. Meta ва Google эса кейинги ўринларни эгаллади. 

Топ бешликдан жорий йилда рўйхатдан ўтган OpenAI ҳамда блокда бўлган TikTok жой эгаллади.

Apple, Meta, Google ва OpenAI: хорижий гигантлар Ўзбекистонда қанча солиқ тўлагани маълум бўлди
Фото: AI / Pinkod.uz

Хорижий электрон хизмат кўрсатувчи компаниялар 2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда қанча солиқ тўлагани маълум бўлди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот берди.

Дастлабки уч ой якунларига кўра, солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган хорижий ИТ-компаниялар сони 68 тага етди — бу кўрсаткич 2024 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 13 тага ортган.

Мазкур компаниялар томонидан тўланган жами солиқ миқдори 36,2 миллиард сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баравар кўпдир. Шу билан бирга, жами савдо айланмаси 306,6 миллиард сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 47 фоизга ошган.

Январь–март ойларида энг кўп солиқ тўлаган компания — Apple, 10,67 миллиард сўм. Meta эса 10,51 миллиард сўм билан иккинчи ўринни эгаллади. Маълумот ўрнида, 2024 йилда Meta бозор иштирокчилари тўлаган жами солиқларнинг учдан бир қисмини тўлаган эди.

Google эса 8,93 миллиард сўм солиқ билан кейинги ўринни эгаллади.

Шунингдек, OpenAI Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган илк йилида 1,09 миллиард сўм солиқ тўлаб, юқори бешликка киришга муваффақ бўлди. Фаолияти Ўзбекистонда блокланган бўлишига қарамай, TikTok ҳам 934,8 миллион сўм солиқ тўлаган.

Рўйхатда қуйидаги компаниялар ҳам бор:

  • Booking.com — 542,7 миллион сўм,
  • Netflix — 467,6 миллион сўм,
  • Zoom — 432,6 миллион сўм,
  • ACCA — 427 миллион сўм,
  • Хсолла — 235,6 миллион сўм.

Эслатиб ўтамиз, хорижий компаниялар 2024 йилда қарийб 120 млрд сўм солиқ тўлаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+