12 938.200 so‘m

decrease

-26.230

14 710.730 so‘m

decrease

-33.720

159.510 so‘m

increase

1.230

12 938.200 so‘m

decrease

-26.230

5 кун аввал
Бозор

5 граммлик олтин қуйма нархи илк маротаба 7 млн сўмдан ошди

Жаҳон бозорида ҳам олтин нархи тарихий рекордни янгилаб, троя унцияси учун $3 280 дан юқорига чиқди.

Маълумот учун, олтин қуймалари нархи жорий йил бошидан буён 24,8 фоизга, охирги 12 ой мобайнида эса 42,1 фоизга ошган.

5 граммлик олтин қуйма нархи илк маротаба 7 млн сўмдан ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, олтин қуймалари нархи тарихий рекордни янгилади. Хусусан, 5 граммли олтин қуймаси нархи илк бор 7 миллион сўмдан ошди. Ҳозирда 1 грамм олтин нархи 1 миллион 413 минг сўмни ташкил этмоқда.

Тўлиқ нархлар: 

  • 5 грамм — 7 млн 65 минг сўм
  • 10 грамм — 14 млн 130 минг сўм 
  • 20 грамм — 28 млн 261 минг сўм 
  • 50 грамм — 70 млн 651 минг сўм
  • 100 грамм — 141 млн 303 минг сўм

Маълумот учун, олтин нархи йил бошидан буён 24,8 фоизга, сўнгги 12 ой ичида эса 42,1 фоизга ошган.

Ўзбекистонда Марказий банк томонидан 999,9 софликдаги олтиндан  5, 10, 20, 50 ва 100 граммли қуймалар сотувга чиқарилган ва қуймалар нархини регулятор ҳар куни янгилаб боради

Олтин қуймаларини банклардан сотиб олиш имконияти мавжуд. Банкларнинг манзиллари ва батафсил маълумотларни Марказий банк расмий сайтидан топиш мумкин.

Жаҳон бозорида олтин нархи

16 апрель куни жаҳон бозорида ҳам олтин нархи тарихий энг юқори даражага етиб, бир троя унцияси $3 280 дан ошди. Хабар нашр қилинаётган пайтда қимматбаҳо метал $3 285 дан савдо қилинмоқда. 

Goldman Sachs’нинг янгиланган прогнозига кўра, олтин нархи 2025 йилда троя унция учун $3 700 га чиқиши мумкин. UBS Group эса жорий йилда нарх $3 500 га чиқишини кутмоқда. 

Иккала прогнозга ҳам асосий сабаб сифатида Марказий банклар томонидан кучли талаб, глобал савдо можаролари ва рецессия хавфининг ортиб бораётгани кўрсатилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+